Latest news

12:51Дунёнинг энг кучли футбол лигалари эълон қилинди. АПЛга қайси лига рақобатчи?  0 12:26Англия терма жамоаси тарихда илк бор Африка жамоасига мағлуб бўлди  3 12:02ЖЧ саралаш учинчи босқич якунлари. Тўртинчи босқич қачон бўлади?  8 11:36Доннарумма ПСЖни тарк этиши мумкин. Клуб янги шартнома бўйича келишувга эриша олмади  6 11:02“Бавария“ Испания МТЖ аъзосини сотиб олмоқчи  0 10:36“Бетис“ Антони бўйича МЮга таклиф билан чиқди  0 10:10“Бавария“ футболчиси фаолиятини “Ал Насср“да давом эттириши мумкин  0 09:45“Интер“нинг клублар ўртасидаги ЖЧга қайдномаси маълум  1 09:17Саудия Арабистонликлар яна бир топ мураббийни лигага олиб келишмоқчи  2 08:49“Ювентус“ мураббий борасида бир қарорга келди  1 08:20ПСЖ 2025/26 йилги мавсум учун уй либосини тақдим этди  0 07:52Трнет Александер-Арнольднинг “Реал“даги рақами маълум  5 07:25АПЛ жамоаси Родриго билан музокараларни бошлади  4 00:30Неъматилло Қуттибоев: "Омад сабабли ғалаба қозондик деб ўйлайман"  0 00:15Гёкереш "Спортинг" учун бошқа ўйнамаслигини маълум қилди. Клуб футболчига берган ваъдасини бажармаган  5

Руфат Акрамхўжаев: “Биз олий лигага чиқишдан қўрқмаймиз” News

Руфат Акрамхўжаев: “Биз олий лигага чиқишдан қўрқмаймиз”

Тошкентнинг “НБУ-Осиё” клуби Ўзбекистон биринчилигида биринчи даврани иккинчи ўрин билан якунлади.

Жамоанинг салмоқли натижаларига Руфат Акрамхўжаев улкан хисса қўшиб келмоқда. Ушбу мураббий жамоага бир неча йилдан дери устозлик қилиб келмоқда. Биз Руфат Акрамхўжаев билан чемпионат ўйинлари ҳақида суҳбатлашдик.

-  Биринчи давра “НБУ-Осиё” учун қандай ўтди?

-  Биринчи давра жамоамиз учун жуда ҳам мазмунли ўтди деб айта оламан. Чунки  дастлабки даврани иккинчи ўринда якунладик. Футболчимиз эса ҳозирча мусобақа тўпурарлариа карвонбошилик қилмоқда.

-  Бошида кетма-кет ғалаба қозонаётгандинглар лекин биринчи давра ўрталарига келиб бироз сустлашиб қолдинглар. Бунга нима сабаб бўлди?

-  Чемпионат бошланганда кетма-кет иккита мағлубиятга учрадик. Ушбу мағлубиятлардан сўнг ўзимизга керакли бўлган хулосани чиқариб тактикага ўзгартириш киритиб бурулиш ярата олдик. Шу билан иккинчи ўрин билан биринчи даврани якунладик. Мағлубиятга учраган ўйинларда шогирдларим бироз кўпроқ ўзига ишонч билдириб юборишди. Шунинг учун мағлубият аламини ҳам тотиб кўрдик. Ёш десам ёш эмас, лекин барибир жамоада 3та тажрибали футболчи бўлиши керак экан.

-  Орифхўжа Абдухолиқов кетма-кет голлар ураётганди, лекин сўнгги ўйинларда аввалгидек дубл қайт эта олмади. Футболчида чарчоқ аломатлари сезилдими ёки бўлмасам омади шунчаки келмадими?

-  Футболчида чарчоқ аломатлари бўлмади. Бу ерда Орифхўжа Абдухолиқов юлдузлик касалига дучор бўлди. Яъни ҳужумчида бўшашиш аломатлари сезилди. Орифхўжани хаёлида “биз бошқалардан кучлимиз” деган фикр туғилган. Кетма-кет иккита мағлубиятнинг тагида ҳам худди шу нарса ётипти.


-  Мана шу нарсани футболчига уқтурмадизми? Мисол учун Орифхўжани чақириб алоҳида суҳбатлашмадизми, юлдузлик касалига учрамагин деб?

-  Ҳар бир футболчи билан мана шу нарса ҳақида суҳбатлашаман. Зўр футболчи бўлмасанглар ҳам ўз устингизда тинмай меҳнат қилишингиз керак, дея таъкидлайман. Ўша иккита кетма-кет мағлубиятга учраган ўйинимизни бошқарган ҳакам учрашувни жуда ҳам аъло даражада бошқариб борди.

-  Жамоа иккинчи ўринни эгаллаб турипти. Агарда ушбу ўринни сақлаб қоладиган бўлсанглар олий лигага қадам қўясизлар. Олий лигада иштирок этиш учун шароитлар етарлими?

-  Биз олий лигага чиқишдан қўрқмаймиз. Чунки Дониёр Ҳасанов менинг олдимга олий лигага чиқиш вазифасини қўйган. Нафақат иккинчи ўрин балки бу йил биринчи лига чемпиони бўлишни ўз олдимизга мақсад қилиб қўйганмиз. Насиб қилса иккинчи даврада очко йўқотмасликка ҳаракат қиламиз. Менинг орзум биринчи лигадан олий лигага чиқиш. Шундагина мураббийлик фаолиятимда нимадирга эришган бўламан.


Жаҳонгир Сотволдиев суҳбатлашди


Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика