Latest news

11:28Про лига. 9-турда қайси ҳакамлар ишлашади?   1 10:55“Челси“ сўнгги таклифини юборди  0 10:28“Бавария“ рози бўлди  1 10:05Кевин де Брюйне “Наполи“ билан келишув шартлари очиқланди  0 09:33Италия термасини бошқаришга асосий номзодлар маълум  3 09:02“Ал Насср“ МЮ юлдузини сотиб олиш учун ўз юлдузидан воз кечишга тайёр  1 08:31Криштиану Роналду Португалиянинг Миллатлар лигаси финалидаги ғалабаси ҳақида фикр билдирди  32 08:03ЦСКАни бошқариш учун иккита номзод бор  1 07:35ПСЖ футболчиси Испания — Португалия учрашувида энг яхши бўлди  4 07:09Неъматилло Қуттибоев: "Арислан Юсупбаев ва Аъзамжон Алиевларда жароҳат бор"  0 02:47Португалия — УЕФА Миллатлар лигаси соҳиби! Португаллар финалда испанларни пенальтилар серияси орқали мағлуб этишди  158 00:51Забарний "Борнмут"га ПСЖга ўтмоқчи эканини айтди, ҳимоячи учун 70 млн евро талаб қилишмоқда  1 00:25"Манчестер Сити"нинг 70 млн евролик бўлажак трансфери тиббий кўрикдан ўтди  2 23:50Жоб Беллингемнинг янги клуби маълум  0 23:22"Байер" Вирцни 140 млн евро эвазига "Ливерпуль"га сотадими?  4

Руфат Акрамхўжаев: "Биринчи бўлимда футболчиларни таниб бўлмади" News

Руфат Акрамхўжаев: "Биринчи бўлимда футболчиларни таниб бўлмади"

Coca Cola Суперлиганинг 5-туридан ўрин олган "Сурхон" - "Локомотив" (0:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Руфат Акрамхўжаев матбуот анжуманида иштирок этди.

"Локомотив" жамоасини ғалаба билан табриклайман. Ўйин ҳақида айтадиган бўлсам, биринчи бўлимда жамоамиз футболчиларини умуман таниб бўлмади. Хато эвазига гол ўтказиб юбордик. Иккинчи бўлимда вазиятни ўнглашга ҳаракат қилдик. Ўрта чизиқда ўйинимиз қовушмагани, керакмас вазиятлардаги хатолар, муҳим паллаларда тўпни йўқотилгани мағлубиятга сабаб бўлди.




Бир-икки вазиятда рақиб дарвозасини ишғол қилиш учун имкониятимиз бўлди, афсуски фойдалана олмадик. Бугун стадионга келиб бизни қўллаб-қувватлаб турган мухлисларга хурсандчилик улаша олмадик. 

Шуни айтмоқчиман, ҳар бир футболчи майдонга тушганидан сўнг масъулиятни ҳис қилиши керак. Вазиятларни сезиши керак, бор кучи билан ўйнаши керак. Бир-икки чизиқда оқсоқланиш кузатилса вазиятни ўнглаш қийин бўлади. Заҳира ўриндиғимиз тор, шу сабаб баъзи футболчиларни алмаштиришга қийналдик. Албатта вазиятни ўнглашга, навбатдаги ўйинларда ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз",- дейди Руфат Акрамхўжаев.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика