Latest news

10:02Яна бир «юлдуз» Саудия Арабистонидан кетмоқчи  0 09:31Муҳаммад Салоҳ «Ливерпуль»ни тарк этган Клоппга мурожаат қилди  3 09:00Футзал. Бугун Россияга қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушамиз  1 08:36Ўзимизнинг карикатура. Самвел Бабаян 53 ёшда  7 08:05Sofascore. Кечаги учрашувда Аббосбек Файзуллаевнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  20 07:50РПЛ. "Нижний Новгород" - ЦСКА 2:6  0 07:45Серия А. "Болонья" - "Ювентус" 3:3  0 07:36Суперлига. Бугун «Тошкент дерби»си билан 8-тур якунланади  1 02:19Максим Шацких: "Холдорхонов биз кутган ўйинни кўрсата олмаяпти"  24 01:55А Серия. "Болонья" - "Ювентус" баҳсида 6та гол урилди  7 01:51Вадим Абрамов: "Навбатдаги 2 очкони қўлдан чиқардик"  10 01:30Мбаппе Париж марказида 250 кишилик кечки овқат ташкил қилди  8 00:15Мбаппенинг укаси ҳам ПСЖни тарк этади  1 00:02Файзуллаевнинг иккита голли паси ЦСКАнинг йирик ғалабасига ёрдам берди  13 23:30Февзи Давлетов: "Ўйин сифатидан кўнглим тўлди, натижадан эса йўқ"  4

Рубин Хебай – Албания терма жамоаси, Евро-2024, Черан ва таклифлар ҳақида News

Рубин Хебай – Албания терма жамоаси, Евро-2024, Черан ва таклифлар ҳақида

Бу йилги Суперлига тўпурарлар пойгаси аввалги йилларга нисбатан курашга бой бўлди.

Қувонарли жиҳати, Драган Черанга рақобатчи топилди. Мавсум бошида "Андижон" сафига келиб қўшилган албаниялик Рубин Хебай 12 та гол билан Черандан кейинги ўринни эгаллади. Хебай мавсум якунлари ва кейинги режалари билан ўртоқлашди. 

"Андижон" билан яхши мавсум ўтказдим. Жамоа мени илк кунларданоқ яхши қарши олди ва мавсум давомида қўллаб-қувватлади. Ҳар бир ўйинда фойда келтиришга ҳаракат қилдим. Қўлимдан келганича ёрдам бердим. Якунда тўпурарлар пойгасида янада яхшироқ натижа қайд этишим мумкин эди. Черан эса менинг дўстим. Унинг учун хурсандман ва омад тилайман. 



Таклифлар, кейинги режаларга тўхталсам, агентим барчасини кўриб чиқмоқда. Якуний қарорни у билан бирга маслаҳатлашган ҳолда қабул қиламан. "Андижон"га ҳурматим баланд. Барчасини вақт кўрсатади. 

Андижонлик мухлислар фаолиятимдаги энг яхшиларидан. Уларнинг қўллаб-қувватлаши туфайли шундай натижаларга эришдик. Ишқибозларга миннатдорчилик билдираман. 

Албания терма жамоаси Европа чемпионатида ортга чекинмайди. Турли ёш тоифасида бирга ўйнаган дўстларим бор. Гуруҳимиздан кучли рақиблар бор, лекин иложсиз нарсанинг ўзи йўқ. 

Бразилиялик мураббий Албания терма жамоасида яхши ишламоқда. Албания ўз гуруҳида биринчи ўринни эгаллагани бунга исбот бўла олади. Европа чемпионатида ҳам ўзларини кўрсатишига ишончим комил", – деди Хебай.

Абдулазиз Искандаров

Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика