Latest news

00:58Трент АПЛга қайтиши мумкин  1 00:39Саудия Арабистони. "Ал Насср" Роналдусиз иккинчи ўйинда ҳам ғалабага эришди  8 00:11Пеп Гвардиола: "Ливерпуль" ўзгача жамоа бўлиб қолаверади"  2 23:47"Реал" вингери сафдан чиқди  7 23:24"Ал Насср" футболчиси "Зенит"га ўтмоқда  2 22:59Роналду "Ал Иттиҳод"га қарши ўйнашга тайёр бўлган  12 22:30Хамес Родригеснинг янги жамоаси эълон қилинди  2 22:09Расман: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"да ой футболчиси!  22 21:40"Мундиалда фақатгина ютамиз, ҳеч нарса йўқотмаймиз" – Фабио Каннаваро билан катта интервью  6 21:01Тажрибали футболчи фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да якунламоқчи  3 20:37Назорат ўйини. “Бунёдкор” Россия клубига мағлуб бўлди  1 20:09ОКМК Россия жамоаси устидан ғалаба қозонди  4 19:57Ўзбекистон футзал терма жамоаси мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  22 19:35"Металлург" голларга бой ўйинда "Локомотив" U-21'дан устун келди  1 19:23"Барселона" Левандовскига янги шартнома таклиф қилмоқчи  7

"Рубин" Ўзбекистон ПРО-лигасида иштирок этмоқчи News

"Рубин" Ўзбекистон ПРО-лигасида иштирок этмоқчи

2019 йилги мавсумда Суперлигада 14 клуб иштирок этиши маълум. Айни вақтда Профессионал футбол лигаси А ва В Про-лигаларида тўп сурадиган жамоаларни саралаб олмоқда.

Ҳозирда “Машъал”, “Хоразм”, “Нефтчи”, “Истиқлол” ва “Шўртан” клублари "А" Про-лигада иштирок этиш масаласида иш олиб бормоқда. “Шердор” ҳамда “Нурафшон” футбол клубларида ҳам шундай имконият юзага келиши мумкин.

"B" Про-лигасида иштирок этишни истаётган жамоалар сони эса кўпроқ. Айни вақтда қуйидаги клублар ПФЛ байроғи остидаги мусобақада иштирок этиш истагини билдирган:

“Орол”
“Локомотив-БФК”
“Бунёдкор-2”
“Яшнобод”
“Норин”
“Ифтихор”
“Имкон-Олтиариқ”
“Янгиер”
“Ғиждувон”
“Зомин”
“Ёзёвон”
“Андижон-2”
“Хисор”
“Рубин”.


Икки йилдан буён 2-лигалар ғолиблари ўртасидаги ўтиш ўйинлари ўтказилмай келаётганидан Профессионал футбол лигаси яхши хабардор. Шундан келиб чиқиб, 2019 йилда ПФЛ кубогига асос солинган. Мазкур мусобақа 2-лига ғолиблари учун ўтиш ўйинлари вазифасини ҳам ўтаб беради. Шарти — 2-лига ғолиблари В Про-лигаси учун талабларга жавоб беришлари керак. Лицензиялаш талабларини шу ҳавола орқали кўчириб олиш мумкин. Қуйида эса 2-лига мусобақаларининг барча ғолиблари кўрсатиб ўтилган:

“Оқтепа” (Тошкент)
“Аммафос-Максам” (Олмалиқ, Тош. вилояти)
“Раш Милк” (Шаҳрихон, Андижон)
“Нефтчи” (Чортоқ, Наманган)
“Турон” (Ўзбекистон, Фарғона)
“Академия” (Янгиер, Сирдарё)
“Бўстон” (Зарбдор, Жиззах)
“Зарбулоқ” (Нарпай, Самарқанд)
“Зарангар” (Ғиждувон, Бухоро)
“Насаф-2” (Қарши, Қашқадарё)
“Динамо” (Термиз, Сурхондарё)
“Навоийазот” (Навоий)
“Р.Мадаминов” (Хива, Хоразм)
“Нукус” (Қорақалпоғистон)

Маълумот учун, ПФЛ кубогида ғолиб чиққан бир ёки бир нечта клубга А Про-лигада иштирок этиш учун имтиёзли йўлланма тақдим этилади. Қолган клублар эса В Про-лигада фаолиятини давом эттириши мумкин.

Юқорида номлари кўрсатилган жамоалар В Про-лигаси талабларига жавоб берса, тезлик билан Профессионал футбол лигасига алоқага чиқишлари сўралади. Келаётган ҳафта ПФЛ комиссияси вилоятларга йўл олади ва ҳар бир клубни назоратдан ўтказади. Қайд этиш керак, Ўзбекистонда трансфер ойнаси 7 март куни ёпилади. ПФЛ кубоги иштирокчилари номи эса тез орада маълум қилинади.

Rating: -65   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика