РПЛ клублари ушбу мавсум еврокубокларда фақатгина бир ғалабага эришди News

РПЛ клублари ушбу мавсум еврокубокларда фақатгина бир ғалабага эришди

Россия клублари ушбу ҳафтада еврокубокларда 5-тур ўйинларини ўтказди.

Умумий ҳисоблаганда, 4 жамоа 20 ўйин ўтказди ва фақатгина бир марта ғалабага эришди.

ЦСКА 3 декабрь куни ўз майдонида "Вольфсберг"га мағлуб бўлди, 0:1. Армиячилар ҳисобида 3 дуранг ва 2 мағлубият бор.

"Локомотив" ўз майдонида "Зальцбург"га мағлуб бўлди. Москваликлар ҳисобида 3 дуранг ва 2 мағлубият бор.

"Краснодар" эса бир ғалаба, бир дуранг ва 3 мағлубият қайд этган бўлса, "Зенит" 4 бор мағлуб бўлиб, бир марта дуранг ўйнади.

Rating: -5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика