Latest news

00:55Миржалол Лоқаев: "Йигитларимиз уч ойдан бери маошсиз ўйнашмоқда. Вазият ўзгаришини кутяпмиз"  0 00:50Ла Лига. "Реал Мадрид" – "Мальорка" (онлайн ҳисоб)  5 00:41Элдор Мойлиев: "Учрашувнинг 17:00га қўйилгани икки жамоага ҳам ноқулай бўлди"  0 00:31Виталий Левченко: "Ҳамма футболчимизда ОКМКга қарши майдонга тушиш имконияти мавжуд"  1 00:20Сервер Жепаров: "Нефтчи" каби рақибларга қарши камчиликлар яққол кўринади"  0 00:00ЦСКА "Зенит"га қарши пенальтилар сериясида ғалаба қозониб, Россия кубоги суперфиналига йўл олди! Файзуллаев захирадан майдонга тушди  12 23:55Сервер Жепаров Халқаро футбол ассоциациялари кенгашининг футбол бўйича маслаҳат гуруҳи аъзолигига қабул қилинди  1 23:25Флориан Виртцга Англиядан яна бир харидор пайдо бўлди  1 22:55Браим Диас жароҳати сабаб Ла Лигадаги кейинги ўйинни ўтказиб юборади  0 22:31Родриго: "Уйдирма тарқатишни бас қилинг"  6 22:01"Челси" Энцо Маресканинг келажаги бўйича бир қарорга келди  2 21:29Флик: "Анчелотти – ҳақиқий жентелмен"  24 21:10Ўзбекистон кубоги. "Нефтчи" ва "Навбаҳор" ўз ўйинларида ғалаба қозониб, плей-офф босқичига йўл олишди  10 20:36Асрор Алиқулов: "Кубок учрашувига U-21 жамоасидан кўпроқ футболчи жалб қилдик. Лекин..."  0 20:17Мирко Еличич: "Суперлиганинг баъзи жамоалари кўрсатаётган футбол сифатидан қониқмаяпман"  1

Рўзиқул Бердиевнинг ўйинларини соғиндингизми? News

Рўзиқул Бердиевнинг ўйинларини соғиндингизми?

Қарши шаҳридаги “Насаф” Марказий стадионида 10 октябрь куни Қашқадарё Фахрийлар жамоаси Жиззах Фахрийлар жамоасини қабул қилади.
15:00 да бошланадиган учрашувда ўз вақтида Ўзбекистоннинг етакчи футболчилари деб эътироф этилган фахрийларимиз иштирок этишади.

Фахрийлар ўртасида Ўзбекистон Футбол Федерацияси кубоги 2-этап ўтиш баҳси жавоб учрашувида машҳур фахрий футболчиларнинг ўйинларини жонли кузатиш имкониятига эга бўламиз. Жумладан, Жиззах фахрийлар жамоаси таркибида Шавкат Ахмаджонов, Фарход Йўлдошев, Шуҳрат Йўлдошевлар тўп суришса, Қашқадарё фахрийлар жамоаси шарафини Вали Султонов, Баҳодир Аннаматов(“Насаф” ўринбосарлар мураббийлари), Шуҳрат Тошпўлатов(“Насаф” ёрдамчи мураббийи), Дадажон Тоғаев(“Насаф” ФМ мураббийи), Вали Келдиев(“Машъал” ўринбосарлари мураббийи), Константин Смирнов(ҚДУ ўқитувчиси), Зоир Тўрақулов(“Шўртан” бош мураббийи) ҳамда ўз вақтида қашқадарёлик футбол муҳлисларининг ёқимтойига айланган Рўзиқул Бердиев(“Насаф” бош мураббийи)лар ҳимоя қилишади.

Эслатиб ўтамиз, ушбу жамоалар ўртасидаги Зомин туманида ўтказилган дастлабки учрашувда Асрор Хўжаев бошчилигидаги Қашқадарё фахрийлар жамоаси 4:3 ҳисобида мағлубиятга учрашган эди. Икки ўйин натижасига кўра ғолиб жамоа 2013 йил 26-27 октябрь кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган якуний босқичда иштирок этади.

Олим Толипов
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика