Latest news

08:21Мессига гапирган гапи учун Аргентина вазир ўринбосари ишдан олинди  6 07:57Қорақалпоғистонда жойлашган «Турон» стадиони халқаро стандартларга мос реконструкция қилинади  2 07:28Бугун Ўзбекистон ОТЖ олимпиададан олдин сўнгги назорат учрашувида майдонга тушади  7 01:35Ташкилотни кескин танқид қилган Марсело Бьелсага КОНМЕБОЛ томонидан иш очилди  5 01:15Расман: Моуринью бошқарувидаги "Фенербахче" Сен-Максименни ижарага олди  1 00:55Вагиз Галиулин: “Ўзбекистон Суперлигаси савияси Россия биринчи дивизионидан анча юқорилаб кетди”  5 00:33Расман: Австралия терма жамоаси дарвозабони "Рома"га ўтди  1 00:10"Ордабаси" ЕЧЛ саралашидаги юришини биринчи босқичдаёқ тугатди   6 23:35Килиан Мбаппе: "Перес – дунёдаги энг зўр президент"  15 23:05Ўртоқлик ўйини. "Нефтчи" Тожикистоннинг "Хўжанд" жамоасини мағлуб қилди  1 22:39Ўртоқлик ўйини. ОКМК Тожикистон грандини ўта йирик ҳисобда таслим этди  9 21:44Обамеянг "Марсел"дан кетишини эълон қилди. Ҳужумчи Саудия Арабистонига йўл олади  0 21:21Ламин Ямаль янги мавсумни янги рақамда бошлайди  228 20:54Марко Ройснинг кейинги манзили аниқ бўлди  1 20:30Расман: Тиаго Алькантара "Барселона" мураббийлар штабига қўшилди  2

Рўзиқул Бердиевнинг "калитлари" "Навбаҳор" дарвозасини бу сафар оча оладими ёхуд Бабаян учун учинчи имтихон News

Рўзиқул Бердиевнинг "калитлари" "Навбаҳор" дарвозасини бу сафар оча оладими ёхуд Бабаян учун учинчи имтихон

Суперлигада бугун яна бир супер тўқнашув бор.

Турнинг марказий ўйини мақомини олган оқшомда Қаршида "Навбаҳор" "Насаф" меҳмони бўлади. Учрашув бошланишига ҳали вақт бор, демак сизда ҳам бир пиёла чой устида ўйинга бағишланган превьюни ҳам мутолаа қилиш имконияти ҳам мавжуд. 

Nasaf

Superliga. Round 9

07/05/2023, 19:00

0
:
0
Finished

Navbahor

45'
90'
69'  Акмал Мозговой (Bahrom Abdurahimov)
84'  Jurabek Mannonov (Shukhrat Mukhamadiev)
84'  Javokhir Sidiqov (Azizbek Amonov)
39'  Йован Жокич
58'  Asadbek Sobirjonov (Jasurbek Yakshibayev)
72'  Temurkhuja Abdukhalikov (Shohruz Norkhonov)

Ўзаро ўйинлар 

Жамоалар Суперлигада шу вақтгача 52 маротаба тўқнаш келишган. Катта устунлик "Насаф" томонида, 22 ғалаба. 16та учрашувда томонлар муроса кўчасини танлаган бўлса, 14та ўйинда "Навбаҳор"нинг қўли баланд келган. Тўплар нисбати 79-67, мезбонлар фойдасига. Энг йирик ҳисоб икки клубда ҳам 6:0. Умуман сўнгги йилларда "Навбаҳор"нинг кучайиши жамоалар ўртасидаги рақобатга, интригани ошишига олиб келди. Ўйинлар муросасиз ўтишини таъминлади. Дейлик ўзаро сўнгги 5та учрашувнинг 3тасида 0:0 ҳисоби қайд этилган. 


Бердиевнинг "калитлари" "Навбаҳор" дарвозасини оча олмаяпти

"Насаф" 2017 йилдан бери чемпионат доирасида "Навбаҳор"ни мағлубиятга учрата олмаяпти (4:0). Шундан сўнг "лочинлар"да 6 маротаба мураббий ўзгарди.  Ғалабасиз серия 11та учрашувни ташкил қилмоқда. Бундай ҳолат 2017 йилгача фақат бир маротаба кузатилган, у ҳам бўлса 4та учрашувни ташкил қилган (1998, 1999 йилги мавсум) Яна бир факт шуки, Рўзиқул Бердиев 5та учрашувдан буён рақиб дарвозасини оча олаётгани йўқ. Унинг қўлидаги калитларнинг ҳеч бири иш бермаяпти. Бугун майдон эгаларида бу вазифани Ҳусниддин Алиқулов бажаради. Стандарт вазиятлар, юқоридан келадиган узатмаларда Алиқуловда имкониятлар бўлади. "Насаф" эса рақибидаги асосий "матор" Жамшид Искандеровни ёпиш орқали бутун бошли "Навбаҳор" ўйинини тўхтатган бўлишади. Унга эркин ҳаракат қилишга қўйиб бердингизми, тамом. 


02.08.2022. "Насаф" - "Навбаҳор" 0:1

03.03.2022. "Навбаҳор" - "Насаф" 0:0

29.08.2021. "Насаф" - "Навбаҳор" 0:1

19.03.2021. "Навбаҳор" - "Насаф" 0:0

26.09.2020. "Навбаҳор" - "Насаф" 0:0

"Навбаҳор" ва Бабаян учун учинчи имтихон

Ҳозирча Самвел Бабаян икки бор меҳмонда куч синашди ва иккисида ҳам жиддий рақибларига уч очкони совға қилиб келди. Бугун унинг жамоаси учун учинчи имтихон. Чемпионлик учун курашаётган клуб рақобатчиларини ютиши шарт. Жамоа сафарда фақатгина аустайдер "Турон"дан устун келди, холос. Уйда эса уларга етадигани йўқ, сўзсиз чемпион. Наманганда "лочинлар"нинг парвози муваффақиятли чиқаётганини айтиш жоиз. Натижалар: 4та ўйин 4та ғалаба, тўплар нисбати 10:0, 12 очко. Ортиқча гап сўзсиз юз фоизлик кўрсаткич. "Насаф" бу мавсум уйда фақатгина "Андижон"га мағлуб бўлди. Ҳозирча "аждарлар" икки йўлда (сўнгги 4та ўйин 2таси дуранг, 2таси ғалаба) юришни биргаликда давом эттирмоқда. 


Сўнгги учрашув

"Насаф" - "Навбаҳор" - 0:1

2 август 2022 йил. Қарши. "Марказий" стадиони. 20:00

Ҳакамлар: Вадим Агишев, Обид Жумаев, Жасур Рустамов, Шуҳрат Ражабов

VAR ҳаками: Акобир Шукруллаев

Назоратчи: Бахтиёр Намозов

Гол: Асадбек Собиржонов 7, - 0:1. ВИДЕО

"Насаф": 35.Абдувоҳид Неъматов, 4.Ҳусниддин Алиқулов, 7.Шароф Муҳитдинов (18.Баҳром Абдураҳимов, 62), 9.Иван Соловьёв (14.Ален Масович, 62), 10.Ҳусайн Норчаев, 22.Акмал Мозговой, 34.Шерзод Насруллаев (2.Алибек Давронов, 77), 77.Ойбек Бозоров (17.Суҳроб Нуруллоев, 77), 88.Марко Станоевич (19.Матеус Лима, 77), 92.Умар Эшмуродов.

Захира: 1.Умиджон Эргашев, 5.Ғолиб Ғайбуллаев, 6.Муродбек Раҳматов, 23.Сардор Садуллаев.

"Навбаҳор": 1.Ўткир Юсупов, 4.Боян Цигер, 6.Рустам Ашурматов, 10.Жамшид Искандеров, 14.Жамшид Болтабоев, 17.Диёр Туропов (20.Дониёр Абдуманнопов, 75), 22.Игорь Голбан, 23.Йован Жокич, 24.Даврон Ҳошимов, 32.Зоран Марушич (11.Жасур Яхшибоев, 67), 77.Асадбек Собиржонов (30.Александр Касьян, 82).

Захира: 35.Раҳимжон Давронов, 7.Азим Аҳмедов, 8.Мирлан Мурзаев, 9.Владимир Козак, 19.Нурилло Тўхтасинов, 28.Станислав Андреев, .

Огоҳлантиришлар: Ойбек Бозоров 28, Иван Соловьёв 39, Игорь Голбан 41, Умар Эшмуродов 41, Марко Станоевич 76,

Rating: +14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика