Latest news

00:02Туркия Суперлигаси. "Башакшеҳир" ва "Бешиктош" ўртасидаги Истанбул дербиси тақдирини 90+6 дақиқада киритилган гол ҳал қилди  37 23:45Санжар Шоаҳмедов: "Фаолиятимни тугатмагандим. Шунчаки бироз дам олдим"  1 23:28Рўзиқул Бердиев: "Шаржа" техник ва тактик жиҳатдан яхши футбол ўйнайдиган жамоа"  0 23:28Англия кубоги. Сенсация қайд этилмади, "Арсенал" учинчи дивизион жамоасини тор-мор келтирди  4 22:42Альваро Мората Испанияга қайтиши мумкин  0 22:10Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди  66 21:49"Шаржа" бош мураббийи: "Мен ҳалолман, демак, ҳамма ҳалол бўлиши керак. Ҳаёт шундай эканлигига ишонаман"  1 21:01"Пахтакор" Россия жамоасига мағлуб бўлди  9 20:40"Насаф" U21 Қашқадарё вилояти ҳокими кубогини қўлга киритди  0 20:00“Нефтчи” икки футболчисини “Қўқон-1912”га ижарага берди  11 19:49"Сурхон" Грузия клубини мағлуб этди  2 19:42"Андижон" легионери жамоани тарк этди  8 19:05Элит ОЧЛ. "Насаф" "Шаржа"га қарши қизил либосда ўйнайди  7 19:00"Арал" янги дарвозабон билан шартнома имзолади  1 18:55Фабрегас: "Мората футбол ўйнашни йиғиштириб, бошқа спорт билан шуғуллансин"  3

Рўзиқул Бердиев: "Тарихий ғалабага эришдик" News

Рўзиқул Бердиев: "Тарихий ғалабага эришдик"

"Насаф" устози Рўзиқул Бердиев Ўзбекистон Кубоги финалидаги ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Биз тарихий ғалабага эришдик. Бу билан барча ишқибозларимизни табриклайман. Бугунги натижа ўйинга мос бўлди. Стадионга келган мухлисларнинг кўп қисми ҳам биз томонда бўлди ва биз биргаликда ғалабага эришдик. Жиззахликларга ушбу ажойиб муҳитни ташкил этиб беришгани учун миннатдорчилик билдираман. Стадион маъмуриятига ўз ташаккурларимизни билдирамиз. Финални нейтрал майдонда ўтказишни қўллаб-қувватлайман. Юртимизда янги стадионлар барпо этилмоқда ва бу каби катта иншоотларда ҳақиқий байрамни ташкил этиш зарур. Мухлисларга футбол байрамини тақдим этиб бериш лозим. Мен қачон ғалабага ишона бошладим? Иккинчи бўлимни ҳужумкор руҳда бошлаганимизда мен ғалабага ишонишни бошладим. Танаффусдан сўнг йигитлар янада ҳужумкорликни оширишди ва бир қатор голли вазиятларни яратишда фаоллик кўрсатдик. Биринчи бўлимда ҳам гол уриш учун яхши имкониятларни юзага келтиргандик. Масалани иккинчи таймда ҳал этдик. Ушбу йирик ғалабани мен бутун Қашқадарё мухлисларига бағишлайман", дейди мураббий.

Rating: +17   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика