Latest news

00:42CAFA Nations Cup-2025. Энг яхшилар аниқланди ва ғолибга соврин топширилди  2 00:30Муҳаммадрасул Абдумажидов Бельгия клубига ўтмайди  0 00:14Славен Билич Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийига айланиши мумкин  19 00:05Тимур Кападзе: "Эрон терма жамоаси қачон рози бўлган ўзи?"  84 23:00Қозоғистон Президенти Тоқаев: "Футбол клубларини хусусийлаштириш бўйича ишларни тезлаштириш керак. Бусиз футбол ривожланмайди"  4 21:50"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон терма жамоаси 13 йилдан сўнг Эронни ютди ва турнир ғолибига айланди  1011 20:32Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинога “Дўстлик” орденини топширди  16 20:26Португалиялик мураббий Озарбайжон терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди  11 19:52CAFA Nations Cup турнирида сенсация! Ҳиндистон пенальтилар сериясига кўра Ўмондан устун келиб, 3-ўринни қўлга киритди!  16 19:13Гвардиола Абдуқодир Хусанов учун янги режа ишлаб чиқди  11 18:32ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон МТЖга таклиф этишни хоҳламаган мураббий "Байер"ни бошқаради  10 18:04Амирҳуссайн Ҳуссайнзода: "Ҳакамлар Ўзбекистон фойдасига қарор қабул қилмоқда"  20 17:42Ахбор Имомхўжаев хотира турнири-2025. Мусобақа, жамоалар, гуруҳлар ва яшил майдонга қайтаётган юлдузлар  5 17:30Омид Нурафкан: "Ўзбекистонни икки-уч гол фарқи билан мағлуб эта оламиз"  10 17:02CAFA Nations Cup финалига мезбонлик қилаётган "Олимпия" стадионидан ГАЛЕРЕЯ  9

Рўзиқул Бердиев: "Суюнов муҳим мусобақаларда ўзини кўрсатиши керак!" News

Рўзиқул Бердиев: "Суюнов муҳим мусобақаларда ўзини кўрсатиши керак!"

Матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “Насаф” бош мураббийи Рўзиқул Бердиев журналистлар саволларига жавоб бериб ўтди.
—   Бугун жуда оғир ўйин бўлиб ўтди. Рақиб жамоа ҳимоявий ўйин кўрсатганда гол уриш тобора қийинлашади. Ўйин бошидаги имкониятлардан фойдалана олмаганимиз футболчиларни асабийлаштирди. Муҳими уч очкони қўлга киритдик.

—  Артур Геворкян кўп хатога йўл қўйди. Бугун у ўзига ўхшамади?

—  Учрашув бошида пеналтини амалга оширолмагандан сўнг унинг кайфияти тушиб кетди. Хатолари шу билан боғлиқ.

—  Ҳужумчилар ўз вазифаларини бажара олишмаяпти?

—  Ҳар бир ҳужумчимизга имконият бермоқдамиз. Негадир гол уриш қийин кечмоқда. Яна бир томони биз уй учрашувлардан кўра сафарда яхшироқ ўйнаяпмиз. Сафарда жамоалар ҳимояда ётиб олишмайди.

—  Жарима майдончаси ташқарисидан зарбалар йўлланмаяпти?

—  Менимча, унақа футболчилар камайиб кетмоқда. Нафақат “Насаф”да, балки Ўзбекистон чемпионатида узоқдан ишонч билан зарба берадиган футболчилар жуда кам.

—  Шоҳруҳ Гадоев кеча ўринбосарлар таркибида тўп сурди. Уни қачон асосий таркибда кўрамиз?

—  Шоҳруҳ ҳали асосий жамоада ўйнашга тайёр эмас. Жароҳатдан эндигина тузалди, у ҳали тўлиқ формага кириб олгани йўқ. Уни ҳозирдан қийнаб, яна жароҳатини янгилаб қўйишни истамаймиз.

—  Ўткир Юсупов тўғрисида фикрингиз?

—  Юсупов икки ўйинда ҳам дарвозани ишончли қўриқлаб Суюновнинг йўқлигини билдирмади. У келажаги бор дарвозабон ҳисобланади.

—  Элдорбек Суюновни Нестеровга муносиб ўринбосар сифатида кўрсак бўлаверадими?

Суюнов терма жамоа таркибида муҳим турнирларда қатнашгани йўқ. Муҳим мусобақалар унинг келажагини белгилайди. Ҳозирдан хулоса чиқаришга эрта!

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика