Latest news

20:45Назорат учрашуви. "Қизилқум" Про лига жамоасига йирик ҳисобда мағлуб бўлди  0 20:18"Манчестер Сити" "Ньюкасл"нинг 22 ёшли ҳимоячиси учун 65 миллион фунт таклиф қилишга тайёр  3 20:00"Арсенал" ҳимоячиси Саудия Арабистони клублари қизиқишини инкор этди  0 19:38"Манчестер Сити" футболчисини 40 млн еврога сотмоқчи  0 19:16"Сурхон" тажрибали дарвозабонини "Хоразм"га ижарага берди  3 18:55Оливер Кан телевидениега қайтмоқда  3 18:28Гвардиола дарвозага янги посбон изламоқда. Португалия терма жамоаси аъзоси – номзодлардан бири  0 18:00"Барселона" Рэшфордни ўз таркибига қўшиб, таваккал қилди. Маркус бу трансфер амалга ошиши учун 10 миллиондан воз кечди  2 17:46"Навбаҳор" 7 кун ичида ФИФА тақиқидан қутулиши, собиқ футболчилари олдидаги қарзларини тўлаб бериши лозим — ПФЛ  20 17:36ПСЖ "Реал" ярим ҳимоячисини харид қилмоқчи  3 17:07"Машъал" легионери билан хайрлашди  1 16:39Ўзбекистонлик ҳакамлар ОФК семинарида қатнашмоқда  0 16:11"Пахтакор" Файзуллаевнинг трансфери ортидан қанча ишлаб олиши маълум  23 15:48"Арсенал" янги меҳмон либосини тақдим этди  2 15:25"Страсбур" "Челси" ҳимоячисини ижарага олади  0

Рўзиқул Бердиев: "Раҳбарият жамоа олдига вазифа қўймаган" News

Рўзиқул Бердиев: "Раҳбарият жамоа олдига вазифа қўймаган"

Олий лига 2-тур учрашуви "Олмалиқ" - "Насаф" ўйинидан кейин ташкил этилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев иштирок этди.

"Биз Олмалиқда оғир ўйин бўлишини билардик. Жамоамиз бу учрашувга анча толиқиб келгандик. Ҳа, "Олмалиқ" кучли жамоа. Лекин шуни ҳам таъкидлаб ўтишим керакки, бугун ҳакамлар мезбонлар фойдасига жуда кўп хато қилишди. Баъзи бир тенг курашлар остида ўтадиган ўйинларда бу жиҳат катта роль ўйнайди. Буни албатта кўриб чиқамиз ва агарда ҳакамлар хато қилган бўлса, унда керакли жойларга етказамиз. Ўйин борасида нима дейиш мумкин. Аввало "Олмалиқ" жамоасини ғалаба билан табриклайман. Бу жамоа ўтган йилги "Олмалиқ" эмас. Улар ҳам ўз олдиларига юқори мақсадлар қўйишган бўлса керак. Беллашувда ҳар иккала жамоада ҳам кўплаб имкониятлар бўлди. Лекин вазиятни ўнглашни уддалай олмадик. Умуман ушбу баҳсда футболчиларимиз толиқиб қолишгани сезилиб қолди", - дея Рўзиқул Бердиев ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

- Олександр Коблашнинг ўйини ҳақида фикрларингиз? Ҳужумчи сизнингча легионер мақомига мос ўйин намойиш этмоқдами?
- Бу алоҳида мавзу. Унинг ўйини бизни умуман қониқтирмаяпти. У билан жиддий гаплашиб оламиз. Ўйнаса ўйнайди, бўлмаса у билан тузилган шартномани бекор қиламиз. Коблашнинг ҳозирги кўрсатаётган ўйини бизни асло қониқтирмайди. Буни ўзига ҳам айтиб ўтдим.

- Бугун ҳимоя марказида Ботир Қораев ўйнади. Қораев иккинчи қаватда рақиби Йовановичга тўлиқ имкониятни бой берди. Нега Шерзод Аъзамов ёки Мақсуд Каримов ўйнамади?
- Таркибда бир қатор ўзгаришларга қўл ўрганимизнинг сабаби бундан олдин қийин ва муҳим ўйинни ўтказганимиз. Шерзод Аъзамов ва Мақсуд Каримовнинг ўйнамаганининг асосий сабаби шунда. Таркибдаги барча футболчиларга имкон беришимиз зарур. Машғулотларда қайси футболчи кўпроқ тайёр бўлса айнан шу футболчини майдонга қўйишимиз лозим.

- Ушбу мағлубиятдан кейин жамоани руҳий ҳолатини тиклашда муаммоларга дуч келмайсизми?
- Бу нарса бизга бош оғриқ бўлмайди. Ҳозир асосий эътиборимиз Осиё чемпионлар лигасига қаратилган. Бу ўйинни тезда эсдан чиқариб, футболчиларни кейинги баҳсларга руҳий тарафлама тайёрлаймиз. Бу муаммо эмас.

- Артур Геворкяннинг жароҳати қанчалик жиддий?
- Унинг жароҳати жиддий эмас. У кейинги машғулотларимиздан бошлаб шуғулланишни бошлайди. Ўйлайманки, кейинги беллашувларда Артур бизга ёрдам бера олади. Унинг майдонда йўқлиги бугун билинди.

- Жамоа олдига ушбу мавсумда клуб раҳбарияти томонидан аниқ бир вазифа қўйилганми. Биз биламизки, раҳбарият одатда "Насаф" олдига аниқ вазифа қўймай келади.

- Раҳбарият ҳеч қачон бизларни олдимизга келиб аниқ вазифа қўймаган. Лекин жамоанинг ўзи ҳар доим шароитлардан келиб чиққан ҳолда ўз олдига юқори мақсадларни қўйиб келади. Аммо клуб раҳбарияти олдимизга келиб мана шу ўринни оласан ёки бу совринни қўлга киритасан деб вазифа қўймаган.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика