Latest news

12:10Суперлига 1-туридаги водий дербисидан ГАЛЕРЕЯ  0 11:42"Челси" нидерландиялик ҳужумчига даъвогарлик қилмоқда  0 11:17Гвардиола "Манчестер Сити"нинг қимматбаҳо футболчиси билан хайрлашади. Унга янги клуб топилди  2 10:50«Реал Мадрид» Мбаппега катта миқдорда бонус берди  4 10:18«Атлетико» футболчиси узоқ муддатга четлатилиши мумкин  9 09:52Клаудио Раньери Шомуродов ҳақида фикр билдирди  4 08:49Гвардиола Ҳусанов ҳақида фикр билдирди  6 08:16Sofascore. Шомуродов кечаги баҳсда қандай баҳога лойиқ кўрилди?  9 07:55Суперлига. Насаф ўз уйида ғалаба қозонди, Шароф Муҳиддиновдан СУПЕРГОЛ!  0 07:40Танишинг! "Насаф"нинг Суперлига-2025 учун тўлиқ қайдномаси  0 03:09Сергей Лушан: "Футболни озгина бўлса ҳам тушунадиган одам бир ойда жамоа йиғиб бўлмаслигини тушунади"  13 02:42А Серия. "Ювентус" ўз майдонида "Аталанта"га шармандали тарзда мағлуб бўлди  20 01:42Вадим Абрамов: "Бизни "Навбаҳор"дек жамоага қарши ўйиндаги дуранг ҳам қониқтирмасди"   11 00:21Киммихнинг "Бавария" билан янги шартномаси бўйича ҳужжатлар тайёр. Келишув 2029 йилгача мўлжалланган  2 23:55А Серия. "Рома" биринчи дақиқадаги гол эвазига "Эмполи"ни мағлуб этди, Шомуродов 72 дақиқа ўйнади  55

Рўзиқул Бердиев: "Пенальти ўйин тақдирини ўзгартириб юборди" News

Рўзиқул Бердиев: "Пенальти ўйин тақдирини ўзгартириб юборди"

Суперлиганинг 1-туридан ўрин эгаллаган "Насаф" ҳамда "Пахтакор" ўртасидаги баҳсдан сўнг мезбонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ўз фикрлари билан ўртоқлашди.




- Ўйин ҳақида

- Футболда биринчи ўринда натижа туради. Йигитларимиз ўзларига ишонган ҳолда ҳаракатланишди, лекин пенальти ўйин тақдирини ўзгартириб юборди. Албатта, бунда футболчиларимизни айбламаймиз, бутун жамоа бўлиб ютқаздик. Қаердадир хатоларга, қаердадир эътиборсизликка қўл урдик. Мағлубиятга муносиб эмасдик, янги ва ёш таркиб билан амалдаги чемпионга қарши муносиб қаршилик кўрсатишга ҳаракат қилдик. Аламли томони, 2:0 олдинда бора туриб, ютқазиш бўлди, бу жуда аламли. Мағлубиятга бир нечта сабаблар бор, буни ўрганиб чиқамиз ва хулоса чиқарамиз.

- Чемпионлик учун қайси жамоалар курашади деб ўйлайсиз? "Пахтакор" билан кетма-кет 2 ўйинда қатнашдингиз, айнан "шерлар"ни фаворит дея оламизми?

- Ўтган йили "Пахтакор" ҳаммадан устун" дер эдик. Бу йил ушбу гапни ишонч билан айтолмайман. Бундан ташқари, бошқа жамоаларнинг мақсади жуда катта. Олдиндан қайсидир жамоани чемпион сифатида кўрсатиб бўлмайди, буни мавсум давомида билиб оламиз.

- Трансфер ойнаси 12 мартга қадар очиқ. Ҳужум чизиғи бўйича сизда танлов йўқ. Умуман, таркибга янги футболчилар жалб қилинадими?

- Мен жамоа ўзагини сақлаб қолишни жуда ҳам хоҳлаган эдим. Агар 3 нафар ўйинчимиз кетмаганида, бизга ҳеч қандай ўйинчи керак бўлмаган бўларди. Буни раҳбариятдан сўраган эдим, аммо афсуски, бу амалга ошмади. Менимча, 2 кунни ичида ўзгариш қилишимиз амримаҳол. Шу боис биринчи даврани мавжуд таркиб билан тугатсак керак.

- Файсал Траорени ўтган мавсум ҳам таркибда сақлаб қолмагандингиз, бу йил ҳам шундай бўлди. Бу савия билан боғлиқми?

- Файсал Суперлига даражасида ўйнамаган. Шунинг учун биз уни Пролига жамоасига ижарага бердик. Агар ўзини яхши тарафдан кўрсатса, кейинги мавсум жамоага қайтарамиз.

Rating: +31   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика