Latest news

20:03Расман: Де Брюйне — "Наполи" футболчиси  0 19:33Перес Трент трансфери ҳақида: "Энди у бу ерда тарих ёзади"  0 19:06ФИФА Клублар ўртасидаги ЖЧ муваффақиятли ўтса, иштирокчилар сонини оширади  4 18:39"Манчестер Сити"да мавсумнинг энг яхши футболчиси аниқланди  5 18:10Сречко Катанец билан самимий суҳбат. Илк ҳиссиётлар ва саралаш босқичи ҳақида  32 17:45Бошкович бир неча бор жаримага тортилди, Дориев, Зотеев ва Одиловга интизомий чора кўрилди — Тартиб-интизом қўмитаси қарорлари  6 17:08"Манчестер Юнайтед" ўз футболчисини Осимхен шартномасига қўшишга тайёр  0 16:39Пике "Олтин тўп" учун асосий фаворитларни айтиб ўтди  32 16:10NBA юлдузи АПЛ клуби раҳбариятига кириши мумкин  0 15:42Польша терма жамоаси бош мураббийи Левандовски билан можародан сўнг истеъфога чиқди  9 15:14"Ал Насср" Жон Дуранни майдон ташқарисидаги муаммолар туфайли ижарага бериши мумкин  0 14:45"Челси" тасвирий санъат асари услубидаги сафар либосини намойиш этди  8 14:17Ҳоланд изидан: "Манчестер Сити" норвегиялик вундеркинд билан шартнома имзолашга яқин  0 13:48СҚБ халқаро мусобақада ғолиб чиқди  0 13:19"Челси" КЖЧ учун қайдномасини эълон қилди  1

Рўзиқул Бердиев: "Ўйлайманки, ҳаммаси ортда қолди" News

Рўзиқул Бердиев: "Ўйлайманки, ҳаммаси ортда қолди"

Суперлиганинг 17-туридан ўрин олган "Турон" - "Насаф" (0:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев фикрларини билдириб ўтди.





Ўйин ҳақида

"Авваламбор, Ассалому алайкум! Сизлар орқали мухлисларимизни табриклаймиз. Ўйин ажойиб муҳитда ўтди. Майдон ҳолати, об-ҳавонинг яхшилиги футбол ўйнаш учун қулай бўлди. Асосийси, ҳимояда бехато ҳаракат қилдик. Мазкур омил ғалабамизга замин яратди. Шунингдек, ҳужумда яратилган вазиятлардан унумли фойдаландик. Барча режаларимизни амалга ошира олдик. Мазмунли ва тартибли ўйнаб, ғалабага эришдик. Суперлигадаги ғалабамизни мухлислар узоқ кутиб қолишганди. Уч очко билан яна бир бор барчани табриклаймиз", – дейди Рўзиқул Бердиев.

- Ўйин давомида жамоангиз ҳақиқатдан ҳам тартибли ўйнади. Рақиб ҳужумга ўтган паллада тўпни кўпроқ ушлашга уринди. Бу олдиндан ўйланган режамиди?

- "Турон" жамоасининг сўнгги учрашувларини ўрганганимизда ўз майдонида жуда кескин ўйнаётганди. Кучли рақибларни мағлубиятга учратганди. Биз жадвалга қараганимиз йўқ. Тўп назорати орқали рақибнинг тажовузкор ўйнашига йўл қўймаслигимиз керак эди. Уларни тўпсиз ҳаракат қилишига мажбур қила олдик. "Турон" мухлислар ва биз кутган ўйинни кўрсатмади. 

- Жамоанинг натижаларида барқарорлик кўзга ташланмаяпти. Ўтган турда ўз майдонингизда "Навбаҳор"га мағлуб бўлиб, бугун сафарда "Турон"ни ютдинглар...

- Йўқотилган очкони Яйпанда қайтариб олдик. Албатта, ўзимиз ҳам бундан хавотирдамиз. Суперлигада жамоа бир текис ўйин кўрсатмади. Кучлироқ клублар билан ўйнадик. Лекин охирги ўйиндаги натижаларимиз бизни қониқтирмаётганди. Буни тузатишимиз керак. Турнир жадвалида 2-3-ўриндаги жамоалар узоқлашиб кетган. Биз имкон қадар совринли ўринлар учун курашишимиз керак. Жамоамиз бунга қодир. Футболчилар ўйнашни билади. Натижаларни яхшилаймиз, деган умиддаман. 

- "Навбаҳор" билан ўйинда жамоага мотивация етишмаганди. Бугунги  ўйинда бошқача иштиёқ билан ўйнашди. Бу нима билан боғлиқ?

- Фикрингиздан маълумки, ўша баҳсни тўлиқ кўргансиз. Агар кўрган бўлсангиз, ўйинда кўп вақт давомида устунлик қилдик. Қизил карточка режаларимизни бузди, бу рақибни мотивациясини оширди. Мотивация бугунгидек юқори бўлмаганди. Бунга сабаб аввалги учрашувлардир. Эътибор берган бўлсангиз, ўйиннинг бошида вазиятлардан фойдалана олмагандик. Омад биздан юз ўгирди. Қанчалик қийинчиликлар бўлишига қарамасдан, мотивация беришга ҳаракат қиляпмиз. Ўйлайманки, ҳаммаси ортда қолди. Бугунги ўйин кўрсатдики, жамоанинг руҳий ҳолати яхши. 

- Қўл остингиздаги таркиб ОФК кубогини ютишга қодирми?

- Биздан шуни кутишмоқда. Ғалаба қозонишга барча маҳорат ва билимимизни ишга соламиз. Рақибларни ҳам ҳурмат қилиш керак. Навбатдаги босқичдаги рақиблар жиддий. Ҳар бир давлатнинг энг яхши жамоалари бор.

Rating: +18   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика