Latest news

00:36Англияда рекорд ўрнатган мураббий МЮни текинга бошқаришга тайёр  1 00:17Франческо Тотти: "Фақатгина "Рома" бунга қодир бўлса керак"  1 23:48Никки Батт: "Манчестер Юнайтед"даги ҳолатни Пеп ва Клопп ҳам ўнглай олмайди"  2 23:26ЛаЛиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  1 23:05Суперлига. "Хоразм" – "Навбаҳор" 1:1  0 22:53Миржалол Қосимов: "Бугун тўп билан муомала қила олмадик"  1 22:26Баҳром Ҳайдаров: "ОКМКдек жамоани ютиш биз учун катта шараф"  1 22:15U-21 биринчилиги. 23-турда пешқадам ўзгарди, "Бунёдкор"дан 6:1 ва бошқа натижалар  1 21:47Шерзод Жўраев: "Ҳозир кўпроқ футболчиларни руҳан тиклаш устида иш олиб боряпмиз"  5 21:24Ҳаким Фузайлов: "Шогирдларимга охиригача курашишгани учун раҳмат айтаман"  4 21:08Суперлига. ОКМК ўз уйида "Қўқон-1912"га мағлуб бўлди  23 20:53"Ливерпул"нинг ёз учун асосий мақсади аниқ  3 20:22Ўзбекистон U-20 термасининг Қозоғистонга қарши ўйинлар учун қайдномаси маълум қилинди  5 19:49Ламин Ямаль 2-3 ҳафтага сафдан чиқди  12 19:2028 ёшли Матета илк бор Франция терма жамоасига чақирилди  2

Рўзиқул Бердиев: "ОФК кубогида имкон қадар гуруҳдан чиқишимиз керак" News

Рўзиқул Бердиев: "ОФК кубогида имкон қадар гуруҳдан чиқишимиз керак"

Суперлиганинг олтинчи туридан ўрин олган "Насаф" - "Сурхон" (6:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев фикрлари билан ўртоқлашди





"Аввало мухлисларимизни ишончли ғалаба билан табриклайман. Мавсум стартида кўп очколар йўқотган эдик. Уларнинг ўрнини тўлдиришимиз керак эди. Ўз ўйинимизни ўзгартирган ҳолда очколар тўплашимиз талаб этиларди. Бунинг уддасидан чиқмоқдамиз. Шу кайфият ва темпда давом этишимиз даркор. Жамоамизнинг ўйинини шакллатиришга ва сифатида эътибор қаратмоқдамиз. "Сурхон" ҳимоядан ўйнаб қаршилик кўрсатишга уринишини билар эдик. Шунинг учун имкон қадар шошилмасдан вазиятларимизни кутишимиз лозим эди. Биринчи голгача рақиб муносиб қаршилик кўрсата олди. Шундан сўнг иккинчи бўлимда ўйин тубдан ўзгариб кетди. Устунлик тўлиқ томонимизга ўтди",- дейди Рўзиқул Бердиев.

- Танаффусда берган кўрсатмаларингизни футболчилар қай даражада бажара олишди?

Уриб олган голларимиз бизга қўл келди. Рақиб ҳам олдинга ўтишга интилди. Шунинг учун уларда бўш ҳудудлар пайдо бўлишини, улардан фойдаланиш кераклигини айтгандик. Буни амалда уддалай олишди. 

- Ойбек Бозоровнинг ҳолати қандай?

Менимча, бир ҳафталарда машғулотларга қайтади. Ойбекнинг бугун иштирок этмагани, Суҳроб Нуруллоевда ҳам жароҳат борлиги сабаб ўйин схемамизни ҳам ўзгартиришга қарор қилдик. Бундай схемада кўп ўйинлар ўтказганмиз. Чунки таркибимиз катта эмас. Йўқотишлар бўлганида футболчиларнинг жойлашувини ўзгартиришимизга тўғри келади. 

- Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичида асосий фаворит сифатида кимни кўрсата оласиз?

Ўйлайманки, учта Суперлига жамоаларининг имкониятлари баландроқ. Ўзимиз қатнашадиган ҳар бир мусобақада максимал даражада ҳаракат қиламиз. Таркибимиз катта бўлмасада, учта фронтда курашишимизга тўғри келади. Имкон қадар ёшларнинг тажрибасини ва ўзига бўлган ишончини оширишимиз лозим.

- ОФК кубоги баҳсларига тайёргарлик қандай бўляпти?

Чемпионат ўйинлари орқали тайёрланамиз. ОФК кубоги бошланадиган паллада яхши ҳолатда бўламиз. Тожикистондаги ўйин суъний майдонда ўтиши бизни ўйлантирмоқда. Бу бизга озгина бўлсада қийинчилик туғдириши мумкин. Лекин бу баҳона бўлмайди. Имкон қадар гуруҳдан чиқишимиз керак. Туркманистонда чемпионат давом этмоқда. Тожикистонда иккита тур ўтди. Мусобақага қадар рақибларни ўрганиб чиқамиз.

Rating: +51   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика