Latest news

11:50Ўзбекистонлик ҳакамлар Бразилия – Франция учрашувида ишлайди  0 11:20МЮ Харри Магуайр бўйича якуний қарорга келди  3 10:42Исроиллик футболчи 99 йилга футболдан четлатилди  7 10:15"Реал"нинг икки нафар футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин   1 09:47Футзал. Бугун 5-тур баҳсларига старт берилади  0 09:20"Оила футболдан муҳимроқ." Адвокат оилавий сабабларга кўра ҳал қилувчи ўйин олдидан Кюрасао терма жамоасини тарк этди  0 08:55Португалия ЖЧ йўлланмасини қўлга киритганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди  41 08:28Англия терма жамоаси 71 йиллик рекордни такрорлади  8 08:00"Йўқ, йўқ. Биз Криштиану билан кучлироқмиз" Португалия терма жамоаси бош мураббийи Роналдусиз терма жамоанинг ўйини ҳақида  19 07:27ЖЧ-2026 саралаши. Африка қитъасида финал учрашувида сенсация қайд этилди  2 02:57ЖЧ саралаши. Италия ўз уйида Норвегияга мағлуб бўлиб, ЖЧга йўл олиш масаласини кейинга қолдирди, Исроил Молдовани йирик ҳисобда таслим этди  12 00:58ЖЧ саралаши. Украина, Франция, Англия ва Сербия ғалабага эришди  4 00:10U-17 ЖЧ. Нимчорак финалга чиққан Ўзбекистоннинг бугунги машғулотларидан суратлар  2 23:33Роберт Левандовски фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин  3 22:32"Реал" Бундеслигада янги чап қанот ҳимоячиси топди  1

Рўзиқул Бердиев: “Нефтчи” ғалабага лойиқ ўйин кўрсатди” News

Рўзиқул Бердиев: “Нефтчи” ғалабага лойиқ ўйин кўрсатди”

Олий лига 13-тур доирасидаги “Нефтчи” ҳамда “Насаф” жамоалари ўртасидаги баҳсдан сўнг мезбонлар устози Рўзиқул Бердиев ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Фарғонага таркибдаги бир қатор муаммолар билан келгандик. Бугун “Нефтчи” яхши ўйнади. Балки Фарғона жамоаси ғалабага лойиқ ўйин кўрсатгандир. Мағлуб бўлаётиб дуранг қилишга муваффақ бўлди. Бу ҳам қайсидир маънода руҳий тушкунликдан олиб чиқишга яна бир сабаб бўлиши мумкин. Бугун таркибда жиддий муаммолар борлигини айтиб ўтдим. Мана шундай ҳолатда “Нефтчи”дек жамоа уйида ўйнаш қийин кечади. Ўйин сўнггидаги вазиятни ҳисобга олсак, бугун бир очко ишладик.

- Фарғонада кечган сўнгги ўйинда “Насаф” “Нефтчи”ни мағлуб этганди. Ўша ўйин билан таққослаганда, “Насаф” бугунга келиб кучсизландими ёки “Нефтчи”да ўсиш борми?
- “Нефтчи” жамоаси янги тактик схемада ўйнаётганига гувоҳи бўлдим. Фарғоналиклар беш ҳимоячи билан ўйнашди яъни 3 та яққол марказий ҳимоячи билан ҳаракат қилишди. Умуман олганда мазкур тактика бугун рақибга қўл келди. Ўтган сафарги баҳсда омад биз тарафда бўлганди. Шунинг учун тезкор голлар ургандик. Бироқ бугун мезбонлар яхши ҳаракат қилишди.

- “Насаф”нинг ғалабасиз серияси давом этади. Бу бош мураббийга босим юклайдими?   
- Ҳа албатта! Натижага мураббий жавобгар. Вазиятни тўғри тушуниб турибман. Қаршилик мухлислар эса биздан ғалаба кутяпти. Балки айб мендадир, - деди Бердиев.

“Нефтчи” матбуот хизмати

Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика