Latest news

09:48Англия термасининг собиқ футболчиси ЖЧ учун Саудия Арабистонидан кетишни истамоқда  0 09:22"Манчестер Сити" етакчиларидан бирига янги шартнома таклиф қилади  0 08:56"Барселона" президенти Мессининг қайтиши ҳақида фикр билдирди  9 08:31Чемпионшип вакили 3 миллиард евролик стадион қуради  2 07:59Суперлига. Бугун бизни учта учрашув кутиб турибди  6 07:45Суперлига. "Пахтакор" – "Насаф" 1:0  0 07:29"Нефтчи" - "Қизилқум" учрашувига қўшимча чипталар сотувга чиқарилади  15 00:57"Арсенал"га МЮ тарбияланувчиси керак  0 00:24Мане 2015 йилда нега МЮга ўтмаганини айтди  0 23:54Суперлига. "Пахтакор" ўз майдонида "Насаф"ни мағлуб этган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 23:37"Пахтакор" 7 ўйин деганда Суперлигада "Насаф"ни мағлуб этди  4 23:13Дуайт Йорк "Юнайтед"да Шешконинг ўрнига кимни ўйнатиш кераклигини айтди  2 22:50Каррагер "Ливерпуль" ҳақида: "Мавсумни тўлақонли пароканда қилиш учун марказий ҳимоячи жароҳат олса бўлгани"  0 22:16Жорди Альба: "Ямал ва Мессини солиштириш нотўғри"  0 21:54Камолиддин Тожиев: "Мухлисларга ёқадиган ўйин бўлди"  2

Рўзиқул Бердиев: "Молиявий ҳолат ўзгаришсиз! "Насаф"ни баъзи футболчилар тарк этиши мумкин" News

Рўзиқул Бердиев: "Молиявий ҳолат ўзгаришсиз! "Насаф"ни баъзи футболчилар тарк этиши мумкин"

Суперлиганинг 11-тури доирасидаги "Насаф" - "Пахтакор" (2:3) учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида "аждарлар" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев қатнашди.

- Бугунги ўйинда 70 дақиқа "Пахтакор"га қаршилик кўрсата олдик. Охирги 20 дақиқани эса яхши тугата олмадик. Айнан учрашувнинг шу қисмидан кейин "Пахтакор" катта ташаббусга эга бўлди. Ўйинга тайёрланган тактика: рақибни ўз жарима майдончаси атрофида прессинг орқали таъкиб қилиш эди. Буни қайсидир маънода уддаладик, аммо ҳимоядаги осон хатолар қимматга тушди. Айнан шу жиҳатлар бугунги мағлубиятга сабаб бўлди. Бу баҳона эмас.

Молиявий ҳолат? Ҳеч қандай ўзгаришсиз кетмоқда жараён. Клубнинг молиявий ҳолати яхшилангани йўқ. Бу нарса албатта футболчиларга руҳий тарафлама таъсир қилиши аниқ. Аммо бу нарсага эътибор бермасдан футболчиларни ўйинга тайёрлашга, ўйинимиз тўғрилашга ҳаракат қиляпмиз. Лекин жамоанинг умумий жисмоний ҳолати ёмон аҳволда. Футболчиларни ҳеч бирини ҳаракат қилмади деб айблай олмайман. Жамоанинг мавжуд кучи бугун 70 дақиқагача чидаб берди. Ундан кейин толиқиш ўйинга таъсир кўрсатди. Молиявий ҳолатни яхшиланишини кутиб турибмиз. Афсуски ҳеч қандай янгилик ёки ўзгариш бўлмаяпти.

Балки "Насаф" қайсидир футболчилар билан хайрлашишга тўғри келиши мумкин. Чунки бу ҳолат давом этаверса, унда футболчиларни ўйинга тайёрлаш жуда қийин бўлади. Мураббий сифатида албатта бу вазиятдан чиқишга ҳаракат қиляпмиз. Лекин бу жуда оғир бўлмоқда. "Насаф" нафақат жисмонан, балки руҳан ҳам яхши тайёргарликка эга эмас. Бу эса кетма-кет муваффақиятсиз серияларга ҳам олиб келмоқда. Олдимизда ўйинлар бор, вазиятни ўнглашга ҳаракат қиламиз. Гарчи вазият қанчалик қийин бўлмасин, вазифа - жамоани ўнглаш.

Суперлиганинг биринчи даврасида осон ўйинларнинг ўзи бўлгани йўқ. Барча баҳслар кескин курашлар ва шиддатли ўтмоқда. Ўйинларни савияси ўзгаргани кўриниб турибди. Биз учун энг қийин учрашув? Ғалаба қозонган баҳсларимизда осон бўлгани йўқ. "Насаф" ғалаба эришмаяптими, демак барча учрашувлар жуда қийин ўтмоқда", - дейди Рўзиқул Бердиев. 

Rating: +126   
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика