Latest news

15:55"Манчестер Юнайтед" Аморимга мавсум охиригача вақт беришга тайёр  0 15:30Фабио Каннаваронинг охирги иш жойидаги маоши қанча эди?  3 14:55"Ливерпуль" "Реал" қизиқишларига қарамай, Конате билан шартномани узайтирмоқчи  1 14:26"Барселона"нинг ЕЧЛ доирасидаги навбатдаги уй учрашуви қаерда ўтиши маълум  1 13:54"Нефтчи" Абдураимов ва Иванков билан бир ҳафта ичида ҳисоб-китоб қилиши лозим — ПФЛ  4 13:38Ла Лига президенти "Манчестер Сити"ни қаллобликда айблади  1 13:11"Манчестер Юнайтед" 17 ёшли колумбиялик истеъдодни сафига қўшиб олмоқчи  3 12:44Трамп Эрон вакилларининг ЖЧ қуръасида қатнашишига тўсқинлик қилмоқда  6 12:15Жамолиддин Раҳматуллаев: "U-20 Жаҳон чемпионатининг Озарбайжон ва Ўзбекистонга берилиши катта мотивациядир"   2 11:53Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Тошкентда Озарбайжон билан ўртоқлик учрашуви ўтказади  2 11:20Каннаваро мураббий сифатида Ўзбекистонга ютқазган ўйинни ёдга оламиз  27 11:06Зидан Жазоир термаси учун ўйнаши мумкин  0 10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  1 10:08"Шўртан"ни янги мураббий бошқаради  9 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  6

Рўзиқул Бердиев: "Металлург" биз учун ноқулай рақибга айланиб бормоқда" News

Рўзиқул Бердиев: "Металлург" биз учун ноқулай рақибга айланиб бормоқда"

Олий лиганинг 9-тур ўйини "Насаф" - "Металлург" (0:1) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида "аждарлар" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев иштирок этди.

"Футболда мағлубият ва ғалабалар бўлиб туради. Бугунги ўйинда имкониятни бой беришни кутмагандик. Лекин бугун кутилган натижани қўлга кирита олмадик. Таркибдаги ўзгаришлар ҳақида айтадиган бўлсам, бошқа тажрибали футболчиларга имконият бердик. Сўнгги йилларда "Металлург" биз учун ноқулай рақибга айланиб бормоқда. Шоҳруҳ Гадоев "Навбаҳор" билан ўйинда ҳам ҳакамга эътироз билдиргани учун огоҳлантириш олганди. Бугун ҳам бу ҳолат такрорланди. Унга бу борада танбеҳ берганмиз. Футболчи ҳакамнинг қарорини ҳурмат қилиши лозим. Жамоанинг ички муҳитида муаммолар йўқ. Футболчиларга ОЧЛдан чиқиб кетганимиз қаттиқ таъсир кўрсатган бўлиши мумкин. Асосий муаммо руҳият билан боғлиқ деб ўйлайман. Машғулотларда вазиятлардан фойдаланиш борасида ишлар олиб борилмоқда. Ҳамма нарсани омадга боғлаш ҳам тўғри эмас. Лекин 2-3 метрдан гол уришни машғулотларда футболчига ўргатиб бўлмайди. Бу кўпроқ руҳият боғлиқ бўлса керак ", - дея ўйин ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди Рўзиқул Бердиев.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика