Latest news

22:30Бундеслига. "Боруссия Д" - "Аугсбург" 5:1   0 22:29Анчелотти Гюлер ҳақидаги саволга кескин жавоб қайтарди  0 22:15ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Кадис" 3:0   0 22:06"Ал Насср" — "Ал Веҳда". Ляпорт, Теллес, Брозович, Мане, Роналду ва Игало асосий таркибда  0 21:58"Боруссия" футболчиси оғир вазн сабаб клубдан кетади?!  2 21:30АПЛ. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Вулверхэмптон"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  7 21:30Ла Лига. "Барселона" "Жирона" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  11 21:16Ла Лига. "Реал" ўз уйида йирик ғалабага эришди  11 20:57Беларусдаги футбол ўйини 50:0 ҳисобида якунланди  2 20:35Суперлига. "Сўғдиёна" пешқадам "Андижон"ни "Бобур Арена"да мағлубиятга учратди  82 20:30АПЛ. "Арсенал" - "Борнмут" 3:0   0 20:18"Манчестер Сити" етакчиларидан бири Саудия Арабистони чемпионатига ўтиш вариантини кўриб чиқмоқда  2 20:01Артета "Арсенал" - "Борнмут" ўйинидан сўнг нималар деди?  0 19:42Тухелнинг "Бавария"даги тақдири ҳал бўлди  3 19:08Саудия Арабистонининг иккинчи даражали лигасидаги жамоа Моуриньюга қизиқиш билдирмоқда  3

Рўзиқул Бердиев "Металлург" билан ўйиндан сўнг нималар деди? News

Рўзиқул Бердиев "Металлург" билан ўйиндан сўнг нималар деди?

Суперлиганинг 15-туридан ўрин олган "Металлург" - "Насаф" (0:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев фикрлари билан ўртоқлашди.

"Ғалаба билан мухлисларимизни ва жамоа аъзоларини табриклайман. Ўйинга келсак, биринчи бўлим тенгкурашлар остида ўтди. Икки жамоада ҳам вазиятлар ўртача бўлди. Иккинчи бўлимда ўйинимизга тезлик қўшдик, қарши ҳужумларда вазиятлар яратишда фаол бўлдик. Умуман олганда икки ҳил бўлим гувоҳи бўлдик. Голдан ташқари ҳам вазиятлар бўлди. Муҳими уч очкога эга чиқилди. Навбатдаги ўйинларга тайёргарлик кўрамиз",- дейди Рўзиқул Бердиев. 

- Ҳусайин Норчаевда вазиятлар кўп юзага келди. Лекин улардан фойдалана олмади. Бўш дарвозага гол ура олмади. Бу нима билан боғлиқ? Балки чарчоқ ўз сўзини айтгандир...

- Унга совуққонлик етишмади. Лекин иккинчи голни ажойиб урди. Ўзи вазият яратди. Бундан хурсандмиз. 

- Жамоа биринчи бўлимга ўзига ўхшамади. Иккинчи бўлимда икки баробар кучайтира олди. Бунинг сабаби нима?

- "Металлург" яхши ҳимояланди. Биласиз, улар 5та ҳимоячи билан ўйнайди. Шу боис ёриб кириш қийин кечди. Рақиб куч йўқотгач, биз янги кучларни туширдик. Бу эса мезбонларга қийинчилик туғдирди.

Rating: +20   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика