Latest news

10:33«Олимпик» 7 нафар футболчи билан шартнома тузди  1 10:09Футбол, Ҳасанбой ва бошқалар. Бугун Париж Олимпиадасида иштирок этадиган спортчиларимиз рўйхати билан танишинг  2 10:00УзПФЛ. «Нефтчи» етти нафар футболчини рўйхатдан ўтказди ва яна шунча футболчи билан хайрлашди  3 09:28FourFourTwo. Футбол тарихидаги энг яхши таянч яримҳимоячилар рейтинги тузилди  3 08:56Ибаи Гомес: "Ўзбекистонга қарши ўйинда ғалаба қозонсак, кейинги босқичга йўл олишимизга ишонаман"  12 08:25«Насаф» собиқ дарвозабони ва яна икки нафар футболчи. «Қўқон-1912» уч нафар футболчи билан шартнома тузди  1 07:55Канада терма жамоаси гуруҳда иккита учрашувда ғалаба қозонди, бироқ уларда ҳозирча 0 очко. Қандай қилиб?  2 07:24Бугун Доминикан Республикасига қарши майдонга тушамиз  21 01:30Педри ваъдасида туриб, мўйлов қўйди  6 00:30Левандовски: "Мбаппе - "Барселона" учун қўшимча мотивация"  6 00:00Назорат учрашувида "Пахтакор" "Машъал"га мағлуб бўлди  6 23:45"Челси" билан музокара ўтказган Кьеза "Тоттенхэм"га ўтиши мумкин  1 23:11"Арсенал" ҳужумчи борасида яна Италия клубига мурожаат қилди  3 22:44Мбаппе Франция клубининг бошқарув акциялари пакетини сотиб олади  1 21:55"Насаф" яна бир трансфер ҳақида эълон қилди  5

Рўзиқул Бердиев: "Машъал" ва "Шўртан" бизданда юқори ўринларни эгаллашларини айтишди" News

Рўзиқул Бердиев: "Машъал" ва "Шўртан" бизданда юқори ўринларни эгаллашларини айтишди"

Олий лиганинг 3-туридан ўрин олган "Насаф" - "Қўқон-1912" (3:0) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев иштирок этди.

"Ўйинни ҳам, тўпни ҳам яхши назорат қилдик. Учрашувда тўлиқ ташаббусга эгалик қилдик. Бунақанги жамоалар билан бўладиган баҳсда тезкр гол уриб олиш жуда муҳим ҳисобланади. Бу борада омадимиз ҳам келди десам бўлади. Сабаби, биринчи бўлимдаёқ рақиб дарвозасини ишғол қилишга эришдик", - деб гап бошлади Рўзиқул Бердиев.


- "Насаф" ёшларининг ўйини ва кўрсатаётган натижалари анча кўнгилдагидек эмас. Жамоа учта ўйинда бор-йўғи бир очко ишлади. Бу мағлубиятлар ўсиб бораётган ёшларни руҳиятига келажакда салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

- Тўғри таъкидладингиз. Ҳозир академиямизда таҳсил олган ёш футболчилар ўйнамоқда деймизу, лекин фақат мағлубият билан болаларни руҳан ўстириб бўлмайди. Биз ёшлар жамоаси мураббийи билан жиддий гаплашамиз. Гап фақат ўйин амалиётида эмас, балки уни ўзига бўлган ишончи юқори ҳам бўлиши зарур. Келажакда ғалабалар сари дадил интиладиган футболчи бўлиб ўсиши керак. Бугун иккинчи бўлимда захирадан майдонга тушган ёш Азиз Ғаниев ҳам анча истеъдодли футболчи саналади. Жуда тиришқоқ ва интилувчан йигит. Туркияда ташкил этилган йиғинларда ҳам уни кўп бора синаб кўрганмиз. Жисмоний ҳолати ҳозирда керакли даражада эмас. Бироқ уни ҳам келажаги ёрқин футболчилардан бири деб биламан. Бу жиҳатлари билан Азиз Ғаниев Одил Ҳамробековга ўхшаб кетади. Азиз Ғаниев ўз устида тинмай меҳнат қилиши лозим. Бизда яна бошқа иқтидорли ёшлар кўп ва биз уларга ҳам имконият бериб борамиз.

- "Насаф" вилоятнинг етакчи ва бош жамоаси ҳисобланади. Вилоятнинг бошқа жамоалари "Шўртан" ва "Машъал" каби клублар "Насаф"га етакчи футболчиларини етказиб берса яхши бўларди. Тўғри, клубнинг ўзини футбол академияси бор ва ёшлар етишиб чиқмоқда. Лекин "Машъал"нинг Мирзоҳид Ғофуров, Элдор Шомуродов сингари футболчиларини "Бунёдкор" илиб кетди. Эрта-индин ўз вақтида "Насаф-2" жамоасида ўйин амалиётига эга бўлган Зоҳир Қўзибоевни ҳам бошқа жамоалар олиб кетиб қолиши мумкин. Жамоанинг ҳужум чизиғини маҳаллий ҳужумчилар билан қопласа бўлмайдими?

- Бу саволингизга қандай жавоб беришим мумкин? "Насаф" ҳар доим вилоятнинг бошқа жамоалари билан ҳамкорликда ишлашга тайёр бўлиб келган ва ҳозир ҳам тайёрмиз. Бу саволни жавобини ўша клублардан олган маъқулроқ. Лекин ўйлашимча, бу саволни уларга берсангиз рад жавобини оласиз деб ўйлайман. Бу жамоалар ҳам ўз йўлига эга ва улар ҳам юқори чўққиларни забт этишни исташлари табиий. Улар бизга қарши икки баравар куч билан ҳаракат қилишади. Ҳозирданоқ улар бу йилги мавсумда бизданда юқорироқ ўринларни забт этишларини айтишмоқда. Омадини берсин майли. Ҳақиқатдан зўр бўлса, юқори ўринларни эгалласин. Агарда ҳамкорликда ишлашни исташса, биз бунга ҳар доим тайёрмиз.

- "Ал Аҳли" жамоаси Қаршидаги ўйиндан олдин бир қатор йўқотишларга эга. Бу нарса "Насаф"га устунлик берадими?

- Мен улар билан танишиш пайтида шунга амин бўлдимки, уларда тенг кучли иккита таркибга эга жамоа мавжуд. Ҳозирги бир-иккита йўқотишларни ўрнини эгаллай оладиган футболчилар бор. Бу нарса бизни қизиқтирмаслиги керак. Улар кучли ёки кучсиз бўлиб келадими бу нарса билан ишимиз йўқ. "Ал Аҳли"ни жуда кучли жамоа деб биламан. Биз бу ўйинда фақат ва фақат ғалаба учун майдонга тушамиз. Биласизлар, мен мухлисларга ниманидир ваъда беришни ёқтирмайман. Аммо бу баҳс биз учун мавсумдаги энг муҳим ўйинларимиздан бири бўлади деб ўйлайман. Нима бўлган тақдирда ҳам ғалаба учун курашамиз ва футболчиларни шунга тайёрлаймиз. Ҳеч бир мураббий эртага ютаман деб ваъда бермаса керак. Лекин бу ўйин "Насаф"нинг мавсумдаги балки энг муҳим учрашуви ҳам бўлиши мумкин. Фақат ғалаба ва ғалаба учун майдонга тушамиз.

- Олий лига дебютанти "Қўқон-1912" жамоаси ҳақида фикрларингизни билдирсангиз?  

- Қўқонда, умуман водийда бизни мухлисларимиз жуда кўп. Шу учун уларга аввало ташаккур билдирамиз. "Насаф" доимо мухлислар учун ўйнайди. Осиё чемпионлар лигасида нафақат ўзимиз учун, балки ватанимиз шарафи учун ҳам ўйнаймиз ва ғалаба учун бор кучимизни сарфлаймиз. "Қўқон-1912" жамоаси билан мавсум олди назорат учрашувида ҳам куч синашгандик. Ўша ўйин билан солиштирадигн бўлсак, жамоада ўсиш кузатилган. Бугунги ўйин футболчиларнинг маҳорати ва жамоаларнинг даражаси барибир ўз сўзини айтди. Лекин шуни унутмаслик керакки, "Қўқон-1912" янги ташкил этилаётган жамоа. Бу футболчилар энди-энди бирга ўйнашмоқда ва ўйинларини шакллантириб боришмоқда. Уларга бироз вақт бериш керак ва ўйлайманки, ҳаммаси яхши бўлади. Қўқонлик мухлисларни жуда яхши биламан ва уларни талаби ҳар доим юқори бўлган. Қўқонда бу жамоага қарши ўйнаганман ва стадионда ҳақиқий футбол муҳити пайдо бўлишидан хабарим бор. Умуман Қўқон халқи футболни жуда севишади. Бу жамоа ҳали иккинчи даврада янада юксалади деб ўйлайман. 


"Насаф" ФК матбуот хизмати ҳамкорлигида тайёрланди.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика