Latest news

09:00Тимур Кападзе Парижга бориши мумкин бўлган ёши катта футболчилар ҳақида фикр билдирди  15 08:36Аббосбек Файзуллаев «Спартак»ка қарши учрашувдан олдин олинган сариқ бўйича журналистларнинг саволига жавоб берди  4 08:12Навбатдаги йирик мағлубиятдан сўнг тен Хаг истеъфо ҳақида фикр билдирди  8 07:47Sofascore. Гол урган Файзуллаев кечаги баҳсда неча баҳога лойиқ кўрилди?  6 07:19Суперлига. Бугун иккита учрашув бор  1 06:50РПЛ. ЦСКА - "Рубин" 2:2   1 06:45Лига 1. "Лилль" - "Лион" 3:4   0 06:40АПЛ. "Кристал Пэлас" - "Манчестер Юнайтед" 4:0   0 06:35Саудия чемпионати. "Ал Аҳли" - "Ал Ҳилол" 1:2   0 06:30Серия А. "Удинезе" - "Наполи" 1:1   0 02:08Лига 1. "Лион" 10 дақиқада 3та гол уриб, ажойиб камбэк ижро қилди  2 02:00АПЛ. "Кристал Пэлас" МЮни "ер тишлатди"  35 01:47А Серия. "Наполи" "Удинезе" билан дуранг ўйнади ва келаси мавсум ЧЛда ўйнаш имкониятидан деярли маҳрум бўлди  1 01:04БАА. Азиз Ғаниев жамоаси чемпионлик учун курашни давом эттирмоқда  1 00:35Файзуллаев гол урди, бироқ ЦСКА сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарди  18

Рўзиқул Бердиев: "Лутфулла Тўраев билан юзага келган вазиятда асабийлашдим" News

Рўзиқул Бердиев: "Лутфулла Тўраев билан юзага келган вазиятда асабийлашдим"

Coca-Cola Суперлиганинг 20-туридан ўрин олган "Насаф" - "Бунёдкор" (5:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ўз фикрларини билдириб ўтди.





- Ўйин ҳақида

- Албатта, яхши савиядаги ўйин бўлди, чиройли ғалабани қўлга киритдик. Мухлисларга кўрсатган ўйинимиз маъқул келди, деб ўйлайман, барчани ғалаба билан табриклаймиз.

"Бунёдкор" жамоасини ўрганиб чиққандик. Рақибни бўш нуқталарини аниқладик ва футболчиларга ўша худудларда тезкорлик билан ҳаракат қилиш лозимлигини таъкидладик. Йигитлар кўрсатмаларни тўлиқ ва тўғри бажаришди. Ишончли ҳисобда ғалабага эришдик. Албатта, "Бунёдкор" жамоасини қанчалик кучга эканини биламиз, лекин ўйин кўрсатиб бердики, бизнинг тайёргарлигимиз юқори бўлган.

- Ўйиндаги ҳакамлик ҳақида нима дейсиз?

- Биринчи бўлимда Лутфулла Тўраев билан юзага келган вазиятда асабийлашдим, чунки унга иккинчи карточка берилиши лозим эди. Энди ҳакамларнинг ҳам ўз қарашлари бор, шу вазият мени бир оз асабийлаштирди.

- VAR тизими бу вазиятни кўриб чиқмадими?

- Биз бу холатларни муҳокама қилишга ҳақли эмасмиз. Муҳими ўйинда ишончли ғалабага эришдик, мухлисларимизни табриклаймиз.

Rating: +48   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика