Latest news

09:56Дешам ЖЧ-2026дан кейин қайси клубни бошқариши мумкинлиги маълум бўлди  0 09:28"Ливерпуль" январда ПСЖ етакчиси учун 130 миллион евро тўлаши мумкин  0 08:59Месси: "Мен бутун умримни "Барса"да ўйнаб ўтказаман, деб ўйлагандим"  1 08:31"Челси" "Реал" тарбияланувчисини сотиб олмоқчи  1 08:03Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум  15 07:35Sofascore. Йирик ҳисоб қайд этилган баҳсда футболчиларимиз неча баҳога лойиқ кўрилди?  2 01:18Муҳаммад Ҳакимов: "Тикланиб олишимиз керак"  2 00:18Сайфиддин Содиқов: "Бош мураббийимизнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажара олмадик"  2 23:30U-17 ЖЧ. Ўзбекистон – Панама 6:1   4 23:12Расман: Ўзбекистон 1/16 финалда Хорватия билан ўйнайди  24 22:29Абубакир Шукуруллаев: "Энг муҳим ўйинимиз эди"  6 21:52Иброҳим Шокиров: "Барча дарвозабонлар пенальтига олиб келадиган хато қилаётганини кўрганман"  7 21:25Абдулмалик Анваров бошидан жароҳат олди  10 20:32U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади  173 20:11Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ислом бирдамлиги ўйинларида 3-ўринни қўлга киритди  7

Рўзиқул Бердиев: "Кубок ўйинлари давомида йигитларда кучли иштиёқ сезмадим" News

Рўзиқул Бердиев: "Кубок ўйинлари давомида йигитларда кучли иштиёқ сезмадим"

Ўзбекистон кубогининг 3-туридан ўрин олган "Андижон" - "Насаф" (1:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- "Андижон" жамоаси кейинги босқичга чиққани билан табриклайман. Улар тартибли ўйнаб, ғалабага эришишди. Биз ўйинни назорат қилишга интилдик, ўша қизил карточкадан ҳам сўнг ҳужумлар ташкил этдик, олдинга интилдик. Бироқ "Андижон" жамоаси қўшиб берилган дақиқаларда қарши ҳужумда гол уриб кетди.

- Абдувоҳид Неъматовнинг таркибда йўқ экани жамоа натижаларига таъсир кўрсатдими?

- Келинглар, бу масалани муҳокама қилмайлик. Ютқазса, бутун жамоа ютқазади. Дарвозабон кўп вазиятларда жамоамизни қутқармади. Бироқ, ҳужум чизиғимиз гол урганида натижа бошқачароқ бўларди.

- "Насаф" кетма-кет 3 марта кубок соҳиби бўлганди. Бу йилги натижага муносабатингиз?

- Албатта, мусобақани гуруҳ босқичида якунлашга мажбур бўлдик. Тўғриси, кубок учрашувлари давомида йигитларда кучли иштиёқ кўрмадим. Йўқотишлар ҳам ўз таъсирини кўрсатмасдан қолмади. "Андижон" майдонидаги муҳит ва мухлисларнинг жамоа руҳиятига таъсирини алоҳида таъкидлаб ўтиш керак.



Rating: -6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика