Latest news

23:20Жамшид Саидов: "Динамо"да хавфли футболчи фақат Кожо эмас"  0 23:08Вадим Абрамов: "Бугун ҳам яхши ўйнадик, ҳам ғалаба қозондик"  6 22:55АПЛ грандлари жамоага олиб келмоқчи бўлган мураббий ўз клуби билан янги шартнома имзолади  0 22:38Суперлига. "Навбаҳор" – "Олимпик" 0:0. Highlights  3 22:07Хойлунд, Эриксен, Кристенсен – Дания термаси Евро-2024 учун қайдномасини эълон қилди  1 21:35Суперлига. Қизил карточка кўрсатилган ўйинда "Навбаҳор" ва "Олимпик" муроса кўчасини танлади  173 21:28Суперлига. "Динамо" – "Қизилқум" 2:0. Highlights  1 21:00"Реал Мадрид" ЕЧЛ финали учун қайдномасини эълон қилди  8 20:55Суперлига. "Динамо" "Қизилқум"ни таслим қилди ва ғалабасиз сериясига якун ясади  12 20:19Фарҳод Нишонов: "Осиё Кубоги саралаши бўйича маълумот йўқлиги бизни қийин аҳволга солмоқда"  0 19:41"Барселона" бельгиялик марказий ҳимоячи трансферини деярли ҳал қилди  1 18:48"Ред Булл" "Лидс" клуби ҳомийсига айланди  0 18:17Суперлига. "Навбаҳор" - "Олимпик": Асосий таркиблар маълум  8 18:07"Манчестер Юнайтед"нинг яна бир футболчиси "Боруссия"га ўтиши мумкин  4 17:42Бэйл: "Мен "VAR"дан фойдаланмасликлари тарафдориман"  25

Рўзиқул Бердиев: "Кўп нарса Бобирнинг ўзига боғлиқ" News

Рўзиқул Бердиев: "Кўп нарса Бобирнинг ўзига боғлиқ"

Қаршининг "Насаф" жамоаси Суперлигада юзага келган танаффусдан фойдаланиб ўртоқлик учрашувида майдонга тушди.

"Навбаҳор" рақиблик қилган учрашувда "аждарлар" 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Мазкур учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийи Рўзиқул Бердиевга бир нечта саволлар билан юзландик.

- "Насаф"нинг ОФК кубогидан кейин Суперлига баҳсларига тайёргарлиги қандай кетмоқда?

- ОФК кубогидан қайтганимиздан сўнг футболчиларга 5 кун дам олиш имконини бердик. Шундан кейин саккиз кундан иборат иккита йиғин ташкил қилинди. Қаршидаги машғулотларда иккига бўлинган ҳолда ўйин ўтказган бўлсак, мана кеча  "Навбаҳор" билан Тошкентда ўртоқлик учрашувида иштирок этдик. 

- Мусобақадан олдин агар жамоа кейинги босқичга чиқса таркиб кучайтирилишини айтгандингиз. Хўш, бу борада ҳаракатлар бошланганми?

- Жамоамизга ёрдам бера оладиган футболчи изламоқдамиз. Баъзи бир вариантлар устида ишлар олиб борилмоқда, дея оламан. Амалга ошса бу ҳақида хабар берамиз.

- "Насаф" кўригида бўлиб турган "Машъал"нинг нигериялик футболчиси ҳақида нима дея оласиз?

- Ушбу футболчи "Машъал"нинг услубига мос келмагани учун бизга кўрикка беришди. Умуман кеча ёмон таассурот қолдирмади. Бироқ унинг клуби билан шартномаси бор. Марказда ҳам футболчиларимиз кўп. Яна ўйлаб кўрамиз. 

- "Насаф"нинг ОФК кубогидаги кейинги рақиби  "Аҳал" жамоаси. Рақиблар борган сари кучайиб бориши табиий...

- "Аҳал" ҳақида маълумотга эгамиз. Уларнинг Қирғизистондаги ўйинларини кўриб чиқдик. Учрашув санаси аниқ бўлишига қараб тайёргарлик кўрамиз. 

- Бобир Абдихолиқов маълум муддат жамоа машғулотларида иштирок этди. Унинг келажагига қандай муносабат билдирасиз?

- Бобир биз билан машғулот ўтказишни сўраганди. Раҳбарият билан ўртада нима гаплар бўлган билмадим. Унинг ўзи Европада ўйнашни истамоқда. Бу қанчалик амалга ошади, ўзига боғлиқ. Легионердан кўп нарса талаб қилинади, албатта бунга тайёр бўлиш керак.

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди.

Rating: +17   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика