Latest news

12:45Нега мураббийлар ёшларни кашф қилмайди?  1 12:13"Андижон" – мухлислар ташрифи бўйича етакчи!  8 11:45Тарихий рекорд: "Интер" "Барселона" билан ўйин чипталаридан 14,7 млн евро ишлаб олди  1 11:19"Барселона" "Интер" футболчисини сотиб олмоқчи  4 10:51Арсен Венгер “Арсенал“нинг финалга чиқа олмаганига фикр билдирди  0 10:20Дэвид Бекхэм Англия жамоасини ҳам сотиб олди  6 09:51Артетанинг “Арсенал“даги келажаги маълум  10 09:23“Рома“ бразилиялик ҳужумчига қизиқиш билдирмоқда  1 08:28УEФА “Интер“- “Барселона“ учрашувидаги ҳакамликка муносабат билдирди  37 08:05Европа лигаси. Маунт МЮ сафида илк дублини қайд этди, иккинчи голини эса майдон марказидан урди  0 07:59МЮни финалга олиб чиққан Аморим нималар деди?  1 07:30Суперлига. Бугун 9-тур бошланади. Андижонда “оловли“ ўйин кутмоқда  18 07:05Келаси мавсум бунақаси EЧЛда илк бор бўлади  16 02:46Антони "Бетис"ни Конференциялар лигаси финалига олиб чиқди, "Челси" ҳам финалда!  6 01:55Европа лигасида инглизча финал!  5

Рўзиқул Бердиев: "Кейинги мавсумда чемпионликни ҳимоя қилишимиз керак бўлади" News

Рўзиқул Бердиев: "Кейинги мавсумда чемпионликни ҳимоя қилишимиз керак бўлади"

Бугун "Бунёдкор" стадиони анжуманлар залида Суперлиганинг энг яхшилари тақдирланди.

"Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев эса Суперлиганинг ўтган мавсумдаги энг яхши мураббийи сифатида эътироф этилди. Тақдирлаш маросимидан сўнг "аждарлар" устози журналистлар саволларига жавоб берди.


"Тарихимиздаги дастлабки чемпионликни қўлга киритдик. Жорий мавсумдаги асосий мақсадимиз ҳам шу эди. Тўхтаб қолишимиз керак эмас. Кейинги мавсумда ҳам ўз олдимизга катта мақсадларни қўямиз" - дея фикр билдирди мутахассис.

- "Насаф" таркибини кучайтириш ва янги футболчиларни жамоага жалб этиш учун музокаралар олиб борилмоқдами?

- Албатта. Кейинги мавсумда биз чемпионликни ҳимоя қилишимиз керак бўлади. Халқаро майдонда ҳам муҳим мусобақа бор. Жамоа ўз ўзагини сақлаб қолиш ва таркибни кучайтириш мақсадида иш олиб бормоқда.

- Ўтган мавсумда жамоангиз учун энг қийин учрашув қайси бўлди?

- Айнан бир баҳсни ажратиб ўтирмайман. Бир давр давомида биз асосий рақибларимизни мағлуб эта олдик. Шунингдек, Суперкубок финалини ҳам таъкидлаб ўтишим керак. Қийин баҳс ва пенальтилар сериясида аниқланган ғолиб. Олтин медаллар ва Суперкубокдаги ғалаба жорий мавсумнинг безаги бўлди.

- Акмал Мозговойнинг келажаги ҳақида фикр билдириб ўтсангиз...

- Акмал чемпионлик учун муносиб ҳисса қўшди ва бугунги  совринга муносиб эди.



ФОТОГАЛЕРЕЯ. Суперлиганинг энг яхшиларини тақдирлаш маросимидан суратлар

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика