Latest news

09:40Анчелотти иродали ғалабадан сўнг нималар деди?  7 09:14Виниcиус «Ман Сити» мухлисларининг осган баннери ҳақида фикр билдирди  11 08:48Бугун ўсмирларимиз Марокашга қарши баҳс олиб боради  3 08:15Икки ярим ой аввал «Қизилқум» билан хайрлашган легионер жамоага қайтмоқда  0 07:50Гвардиола «Реал Мадрид»ган учралган мағлубиятнинг асосий сабабини маълум қилди  41 06:55"Реал" сўнгги дақиқаларда жуда қийин ғалабани қўлга киритди  22 03:00ЕЧЛ. "Ювентус" қийинчилик билан ПСВни мағлуб этди, "Боруссия Дортмунд" эса илк ўйиндаёқ кейинги босқич масаласини деярли ҳал қилди  23 02:58ЕЧЛ. Даҳшатли ўтган ўйинда "Реал"дан 90+2-дақиқада камбэк, Холанднинг дубли ҳам "Сити"га ёрдам бермади  568 01:31"Ал Насср" январда Нуньес учун 75+ млн евро ва бонуслар таклиф қилди, аммо...  0 00:55Пеп Гвардиола нега Грилишни асосий таркибга қўйди?  3 00:41ЕЧЛ. ПСЖ "Брест"га қарши плей-оффдаги биринчи ўйиндаёқ кейинги босқич масаласини деярли ҳал қилди  18 23:06УЕФА Чемпионлар лигаси финалини АҚШда ўтказиши мумкин  12 22:17Родриго "Реал"дан кетиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишларга изоҳ берди  10 21:13"Реал" ёзда 120 млн евролик трансферни амалга ошириши мумкин  23 20:44"Барселона" Франция чемпионатидан ҳужумчи олмоқчи  7

Рўзиқул Бердиев: “Футбол анча ривожланди ва қийинлашди” News

Рўзиқул Бердиев: “Футбол анча ривожланди ва қийинлашди”

Осиё чемпионлар лигаси биринчи туридан ўрин олган "Ал Файсалий” – “Насаф” учрашувидан олдин меҳмонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ва клубнинг етакчи футболчиси Шерзод Насруллаев матбуот анжуманида қатнашишди.

Ўйин ҳақида...

Ассалому алайкум барчага. Сизлар билан учрашув турганимиздан жуда хурсандимиз. ОЧЛ катта мусобақа. Ушбу турнирда кучли жамоалар ва тажрибали футболчилар ҳаракат қилади. Эртанги ўйин ҳам бундан мустасно эмас. “Ал Файсалий” жамоасининг ўйинларини таҳлил қилиб чиқдик, улар ҳужумкор ўйин кўрсатар экан. Биз ҳам доим ҳужумкор ўйин кўрсатамиз. Менимча, эртанги ўйин ҳужумкор бўлади.

Шерзод Насруллаев: Ассалому алайкум матбуот анжумани иштирокчилари. Эртага ажойиб учрашув бўлиб ўтади деб ўйлайман. Рақибимиз жиддий, жамоамиз бўлажак учрашувга тайёр. Халқимизни, яқинларимизни ғалабамиз билан хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз.

“Ал Файсалий” ҳақида фикрларингиз ва “Насаф”нинг ОЧЛдаги мақсади қандай?

- “Ал Файсалий” жамоасини яхшилаб ўрганишга ҳаракат қилдик, улар ҳозирга келиб, чемпионат баҳсларининг тўртта учрашувида иштирок этди. Биз ушбу учрашувларни кузатдик. Уларнинг ўйини ҳужумга асосланган. Мен бошида таъкидлаганимдек, улар жиддий ва яхши ўйин кўрсатадиган жамоа. Биз уларга қарши баҳс олиб борганимизга беш йил бўлди. Бу аллақачон тарихга айланиб бўлган. Ҳозирги ҳолат эса умуман бошқа.

Ўтган йили гуруҳ босқичидан чиқишни уддалагандик ва бу мавсум ҳам ушбу натижамизни такрорлашни мақсад қилганмиз.

“Насаф”нинг аввалги ўйинларини кўрдик ва ушбу баҳсларнинг кўпида жамоа қийинчилик билан ғалаба қозонган. Шундан келиб чиқиб, эртанги ўйинга режаларингиз қандай бўлади?

- Биз чемпионат, Суперкубок ва кубок баҳсларида иштирок этдик ва ғалаба қозондик. Барча ғалабаларни сафарда қўлга киритдик. Бу ғалабалар осонликча қўлга киритилмади. Футбол анча ривожланди ва қийинлашди. Жамоалар анча яхши ҳаракат қиляпти, шунинг учун ҳам ғалабалар анча қийин қўлга киритилмоқда. Бу Ўзбекистон чемпионатининг савияси ўсганидан далолат беради.

Биз эртага таркибни танлаймиз, Биз ҳар хил услубда ўйин кўрсата оламиз, биз эртанги ўйин тактикасини ҳозир очиқлай олмайман. Ўзимиз учун ижобий бўладиган тактикани танлаймиз.

“Насаф”га меҳмонда ўйнаш қийинми ёки сизларга рақиб майдонида ҳаракат қилиш осонми?

- Охирги ўйинларимизни хисобга олсак, биз меҳмонда анча яхши ўтказяпмиз. Ўтган йили ОЧЛ гуруҳ босқичини ҳам Саудия Арабистонида ўтказган эдик ва бу биз учун омадли якунланганди.

Rating: +20   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика