Latest news

17:30Суперлига. 6-тур дарвозабони - Дилшод Йўлдошев  0 16:45Про лига. 7-тур учрашувларини бошқарадиган ҳакамлар маълум  0 16:22Суперлига. 7-тур ўйинларининг бошланиш вақтлари эълон қилинди  2 15:43Футзал. БМБ "Пахтакор" дарвозасига жавобсиз 7та тўп киритди  2 15:05Манба: "Динамо" футболчиларига 3 ойдан бери маош берилмаяпти  6 14:47Аукционга қўйилган дўппининг нархи 44 миллион сўмга етди. Барча пуллар болалар шифохонасига хайрия қилинади  10 14:33Олимпиадага чиққан Ўзбекистон U-23 терма жамоаси футболчиларига қанчадан мукофот берилгани маълум  36 13:47ЕЧЛ. "Реал" ва "Бавария"нинг бугунги ўйин учун тахминий таркиблари  23 13:27"Насаф"нинг асосий жамоаси кетидан футзал жамоаси ҳам голлар шоусида ғалаба қозонди  0 12:55Миличкович "Металлург"нинг 900-голи муаллифи  1 12:27"Пахтакор"да йўқотиш. Бу мавсум 5та гол урган футболчи сафдан чиқди  16 11:58"Насаф" голлар шоусида ОКМКни мағлуб этган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 11:27Футзал. Бугун Фарғонада 10-тур старт олади, пешқадам БМБ "Пахтакор"га қарши  0 11:11Жозе Моуриньо собиқ жамоасига қайтмоқчи  17 10:45Ильгиз Танташев ЖЧ-2026 саралаш ўйинига тайинланди  2

Рўзиқул Бердиев четлатилган вазият бўйича қандай фикрдасиз? News

Рўзиқул Бердиев четлатилган вазият бўйича қандай фикрдасиз?

Кеча бўлиб ўтган "Металлург" - "Насаф" баҳсида бош мураббийнинг четлатилиши рўй берди.

Гап шундаки, ўйиннинг биринчи таймига қўшиб берилган дақиқа ўтиб бораётган маҳал "Металлург" сардори Камолиддин Тожиев тўп майдон ташқарисига чиққан бўлишига қарамай, тўп учун ҳаракат қилаётган "Насаф" футболчиси Ойбек Бозоровни тирсаги билан туртиб юборди.

Юз берган вазиятни яқиндан кўрган "Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ўз эҳтиросларини жиловлай олмай Камолиддин Тожиев шаънига номақбул сўзларни айта кетди. Бердиевнинг қўпол сўзларни ишлатиб сўкиниб гапиргани жонли эфирда яққол эшитилиб турди. 

Вазият маълум: тўп майдон ташқарисига чиқиб кетганидан сўнг бир футболчи иккинчиси тирсаги билан уряпти. Бу ҳолатни бош ҳакам (Аскер Нажафалиев) ҳам, қанот ҳаками (Олим Абдувасилов) ҳам кўриб турибди, лекин миқ этмаяпти. Натижада Рўзиқул Бердиевнинг жаҳли чиқиб рақиб футболчисини бўралатиб сўкяпти ва якунда ўзи қизил карточка оляпти. 

Хўш, бу вазият бўйича қандай фикрдасиз? Бердиев ўша пайтда этика нуқтаи назаридан ўзини босиши керакмиди? Яна бир савол: нега бош ҳакам туртиб юборган футболчига нисбатан жиддий чора кўрмади? Қанот ҳакамининг кўзи қаёқда эди? Назоратчи ўйиндан кейин ўша икки ҳакамга неча баҳо қўйди?

Умуман бўлиб ўтган воқеани тезроқ унутиш керакми ёки алоҳида аҳамиятга моликми? Қуйида бу борада холис фикрларингизни кутиб қоламиз.

Rating: +34   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика