Latest news

08:18Самвел Бабаянга Андижон вилояти ҳокими томонидан минимум вазифаси қўйилди  0 07:43Салoҳ "Ливерпул"ни қишда тарк этадими?  2 03:05“Интер Майами” или бор МЛС кубогини қўлга киритди. Лео финала 2 та ассист жиро этди  19 03:00Лига 1. ПСЖ "Ренн"га жавобсиз 5 та гол урди  0 02:55Ла Лига. "Атлетик" — "Атлетико" ўйини тақдирини битта гол ҳал қилди  0 00:50АПЛ. "Ливерпуль" 90+6 дақиқада "Лидс"дан тўп ўтказиб юборди ва ғалабани қўлдан бой берди  33 00:45Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик  32 00:14А Серия. "Интер" ўз уйида "Комо"ни тор-мор этди  2 00:08Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" ўз уйида "Фенербахче" билан дуранг ўйнади, Шомуродов ва Файзуллаев илк дақиқалардан майдонда тушди  36 22:42Ўзбекистон МТЖнинг ЖЧ-2026 гуруҳ босқичидаги тақвими маълум  10 22:01АПЛ. "Ман Сити" ва "Тоттенхэм"да ғалаба, "Челси"да эса дуранг  29 21:46Бундеслига. "Бавария"дан 5:0, "Байер" эса меҳмонда мағлубиятга учради  1 21:20Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда "Коняспор" билан дуранг ўйнади, Алиқулов 90 дақиқа ҳаракат қилди  3 20:00Ўзбекистон U-21 га Иордания ва Қатарга қарши ўйинлар учун кимлар чақирилди?  4 19:28АПЛ. "Астон Вилла" 90+5 дақиқада урилган гол эвазига "Арсенал"ни мағлуб этди ва жадвалда иккинчи ўринга кўтарилиб олди  37

Рўзиқул Бердиев: "Бугунги ўйин сифати ва натижаси кутганимиздек бўлди" News

Рўзиқул Бердиев: "Бугунги ўйин сифати ва натижаси кутганимиздек бўлди"

"Насаф" ҳамда "Ал Файсали" ўртасида ўтказилган ОЧЛ гуруҳ босқичининг 5-тур ўйинидан (3:1) кейин мезбон жамоа устози Рўзиқул Бердиев ва учрашувнинг энг яхши футболчиси Зафармурод Абдираҳматов матбуот анжуманида иштирок этди.

Рўзиқул Бердиев: "Ўйинни яхши бошладик. Гол ўтказгунимизча иккита яхши вазиятга эга бўлдик, бироқ кутилмаганда гол ўтказиб юбордик. Шунга қарамасдан йигитлар ишончни йўқотишмади ва ғалабага эришдик. Бугунги ўйин сифати ва натижаси кутганимиздек бўлди. Бу йил стадионимизда ўтказилган сўнгги ўйинда ғалаба қозонганимиз ҳаммага яхши кайфият улашди".

Зафармурод Абдираҳматов: "Уч очко учун майдонга тушгандик ва мақсадимизга эришдик. Баҳс мухлисларбоп бўлди. Барча ўзбекистонликларни ғалаба билан табриклайман".

- Умар Эшмуродовнинг алмаштирилиши нима билан боғлиқ?

- Ғалаба осон бўлмади. Бу жамоа тартибли ўйнашини айтган эдим, бугун ўша гапларнинг исботини кўрдик. Футболчиларни нега алмаштирдим? Ўйин услубимизни ўзгартиришга қарор қилдик. Умар Эшмуродов танаффусда ўйнай олмаслигин айтди. Шу сабабли уни алмаштирдик.

- Умар Эшмуродовнинг ўзгариши жароҳат билан боғлиқ, шундайми?

- Оёғини ушлаб, ўйнай олмаслигини айтди. Шифокорлар кейинроқ футболчи ҳақида маълумот беришади.

- "Насаф" сўнгги баҳсда ғалаба қозонмаса, гуруҳда қолиб кетиши мумкин. "Ал Садд"га қарши баҳсда қандай ўйин кўрсатиш ниятидасиз?

- Бу учрашувда натижа учун ўйнашга мажбурмиз. Очиқ ўйин кўрсатармиз, балки ёпилиб олармиз. "Ал Садд" ўз уйида жуда яхши ҳаракат қилади. Тартибли ўйин кўрсатишимиз керак. Бошқа ўйин натижаси ҳам бизга таъсир қилиши мумкин. Қатар клубига қарши баҳсда фақат ижобий натижага ҳаракат қиламиз.

- Саволим Зафармуродга. "Ал Файсали"га қарши иккала баҳсда ҳам гол ура олдингиз. Гол уришнгизни аввалдан сезганмидингиз?

З. Абдираҳматов: Ўйиндан аввал мураббийимиз вазият бўлса имкониятдан фойдалан, тепиб кўр дегандилар. Биринчи баҳсда ҳам шундай бўлганди.

Рўзиқул Бердиев: Фурсатдан фойдаланиб, мухлисларга раҳмат айтмоқчиман. Бугунги баҳсни стадионда кузатган, телевизордан томоша қилган барча ишқибозларга миннатдорчилик билдираман.

Rating: +38   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика