Latest news

23:45А Серия. Чемпион "Интер" "Сассуоло" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  0 23:31"Реал" — Испания чемпионати ғолиби!  20 23:31Ла Лига. "Жирона" ўз уйида камбэк қайд этиб, "Барселона"ни мағлуб этди. Чемпион номи аниқ бўлди  73 23:27АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Вулверхэмптон"ни йирик ҳисобда таслим этди, Холанддан покер!  9 23:12Александр Хомяков: "Бизга чап оёқ етишмади"  3 23:04Иван Бошкович: "Ўйин вақтидаги эмоциялар нормал ҳолат"  5 23:00Саудия Арабистони чемпионати. Роналду ва Мане бошчилигидаги "Ал Насср" ўз уйида "Ал Веҳда"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  2 22:35Бундеслига. "Штутгарт" - "Бавария" 3:1   3 22:30Бундеслига. "Боруссия Д" - "Аугсбург" 5:1   0 22:29Анчелотти Гюлер ҳақидаги саволга кескин жавоб қайтарди  4 22:15ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Кадис" 3:0   0 21:58"Боруссия" футболчиси оғир вазн сабаб клубдан кетади?!  2 21:16Ла Лига. "Реал" ўз уйида йирик ғалабага эришди  11 20:57Беларусдаги футбол ўйини 50:0 ҳисобида якунланди  5 20:35Суперлига. "Сўғдиёна" пешқадам "Андижон"ни "Бобур Арена"да мағлубиятга учратди  93

Рўзиқул Бердиев: "Бугунги дурангда футболчиларни айблаб бўлмайди" News

Рўзиқул Бердиев: "Бугунги дурангда футболчиларни айблаб бўлмайди"

Суперлиганинг 13-туридан ўрин олган "Насаф" - "Олимпик" (2:2) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев фикрларини билдириб ўтди.





"Оғир ўйин бўлди, деб ўйлайман. Бундай қаршиликни кутган эдик. Йигитларга ҳам  "Олимпик" қандай рақиблигини, тўпни яхши назорат қилишини айтгандим. Бугун ҳимоя ва ҳужумда самаралироқ ўйнашимиз керак эди. Албатта охирги ўйинларда битта таркиб билан ўйнаётганимиз, ротация қилишга имконимиз йўқлиги ўз таъсирини ўтказмоқда", -дейди Рўзиқул Бердиев.

- Бугун дуранг бўлмасин деб, мухлислар ҳар бир ўйинга ҳавотир билан киришмоқда...

- Балки шунинг учун ҳам дуранг бўлаётгандир (кулади). Умуман олганда осон ўйинлар ўтказаётганимиз йўқ. Фарғонада очко йўқотдик. Ушбу учрашувдан олдин ҳолатимиз яхши эмасди. Футболчиларни бугунги натижада айблаб бўлмайди. Кўриниб турибдики, хоҳиш катта. 

- Бугунги ҳакамлик ҳақида фикрингиз қандай? Сизнингча, ўша вазиятда гол бўлганмиди?

-  Вазиятларни баҳолашда эътибор қилганим йўқ. Агар гол бўлганида айтишарди.

Rating: -8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика