Latest news

17:07"Машъал" легионери билан хайрлашди  0 16:39Ўзбекистонлик ҳакамлар ОФК семинарида қатнашмоқда  0 16:11"Пахтакор" Файзуллаевнинг трансфери ортидан қанча ишлаб олиши маълум  7 15:48"Арсенал" янги меҳмон либосини тақдим этди  2 15:25"Страсбур" "Челси" ҳимоячисини ижарага олади  0 15:04Аббос Файзуллаев фаолиятини Туркияда давом эттиради  28 14:47Ўзбекистон U-17 терма жамоаси бош мураббийи йиғинни тарк этди  3 14:30Лёв кутиб турсин (мутолаа учун)  28 14:09"Тоттенхэм" янги бош мураббийи: "Ваъда бераманки, биз албатта ўйинларда ютқазамиз"  7 13:41"Бухоро" етакчиларидан бири билан битимни бекор қилди  6 13:28Погба: "Рэшфорднинг "Барселона"га ўтиши – ақлсизлик, МЮ ажойиб ўйинчини йўқотмоқда"  9 12:59"Like Сup"да финалчилар маълум бўлди  0 12:49Пол Гаскойнни ҳушсиз ҳолда топишди  1 12:20Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Саудия Арабистонига қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум  0 12:00Камолиддин Мурзоев: "У яна топ-5га қайта олади, Шомуродов-Файзуллаев тандемидан ўзбек футболи ва терма жамоа ютади"  9

Рўзиқул Бердиев: “Бугун майдонга тушган ўйинчиларимиз ишончимизни оқлашди" News

Рўзиқул Бердиев: “Бугун майдонга тушган ўйинчиларимиз ишончимизни оқлашди"

"Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Саъдуллаевич бугунги учрашув ҳақида қуйидаги фикрларни билдирди.
- “Машъал” жамосининг кейинги ўйинларини жуда яхши ўрганиб чиққан эдик. Шундан келиб чиққан ҳолда футболчиларимизга кўрсатмалар бердик, улар бугун барча кўрсатларимизни яхши бажаришди. Бугун асосан ёш футболчиларимиздан кўпроқ майдонга туширдик, яъни уларга имкон бердик. Улар ҳам бугун ишончимизни оқлашди.
 
Биз бугун жамоамиз ўйинчиларига рақибнинг ўз ўйинини ўйнашга имкон бермасликни тайинлаган эдик. Ўзларингизга маълум, “Машъал” жамоаси тактик жиҳатдан яхши ҳаракатланадиган жамоа ҳисобланади. Шу томонларини йигитларимизга яхши тушунтирган эдик. Жамоамиз бугун бехато ҳаракат қилди.
 
Умуман олганда бу йилги чемпионатни ёмон якунламадик, яна учинчи ўринни эгаллаб, бронза медалини қўлга киритдик. Бу ютуқ билан барча мухлисларимизни табриклайман ҳамда биз билан бирга бўлганлари учун уларга ташаккурлар айтамиз.
 
Ҳозирги таркиб биринчи даврада бўлганда? Тўғри, аввало биз ОЧЛда оғир ўйинларни ўтказдик. Футболчиларимиздаги толиқишлар ҳам, жароҳатлар ҳам биринчи даврадаги ўйинларимизга салбий таъсир кўрсатди. Натижада жуда кўп очко йўқотдик. Иккинчи давра олдидан бу муаммолар барҳам топди. Албатта агар мавсум бошидан бизда шундай таркиб бўлганда, натижаларимиз ҳам бунданда ижобий бўлиши мумкин эди. Иккинчи давра олдидан сафимизга қўшилган янги ўйинчиларимиз ишончимизни оқлашди.
 
Биз тайёргарлик машғулотларини финалга мослаб олиб бораяпмиз. Йигитларимиз ҳам финал учрашувидаги маъсулиятни ҳис қилиб туришибди. Бу ҳақда уларга ортиқча тушунтиришни ҳам ҳожати йўқ. Ўйлайманки, йигитларимиз финал учрашувини кўнгилдагидек ўтказишади", - дейди Рўзиқул Бердиев. 


Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика