Latest news

21:06Мбаппе бир йилда 60 та гол урди, XXI асрда фақат 4 киши ундан яхшироқ натижа қайд этган  0 20:57Баъзи "Реал" ўйинчилари Алонсо услубларига ишонмаяпти. Бошқалар фикрича, муаммо мураббийда эмас  0 19:49"Ливерпуль" "Реал" футболчисини сотиб олишга тайёр  1 19:21Алонсо "Реал"нинг устувор трансфер мақсадини аниқлаб олди  1 18:52"Челси" сардори Жеймс: "Ҳамма нима учун курашаётганимизни кўрмоқда"  2 18:25Инсайд тасдиқланди: "Нефтчи" Виталий Левченко билан хайрлашганини маълум қилди  22 18:17"Пахтакор" академияси Ўзбекистон рекордини ўрнатди  3 18:07Душан Мийич: "Ўзбекистон Суперлигасида сифатли майдонлар кўпайди"  0 17:39Манба: "Олимпик" "яшайди"  5 17:17"Нефтчи" Левченко билан хайрлашди  20 16:53Манба: "Нефтчи" етакчиси жамоада қолади  3 16:23Неймар Винисиусга "Реал"даги келажаги бўйича маслаҳат берди  4 15:56Тони: "Аллегри — сеҳргар"  0 15:28Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!  66 14:59Слот: "Салоҳ "Ливерпуль" учун ниҳоятда муҳим ўйинчи ва келажакда ҳам шундай бўлиб қолади"  2

Рўзиқул Бердиев: "Битта хато ва ..." News

Рўзиқул Бердиев: "Битта хато ва ..."

ОЧЛда 3-тур беллашувлари ўз якунига етди. "E" гуруҳи доирасида Қаршининг "Насаф" жамоаси Саудия Арабистонининг "Ал Файсали" жамоаси билан беллашди ва 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди.

Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида Рўзиқул Бердиев ўз фикрларини билдириб ўтди.

Nasaf Qarshi

AFC Champions League Grp. E . Round 3

16/04/2022, 02:15

1
:
0
Finished

Al-Faisaly

Julio Tavares - 29'

45'
90'
46'  Bakhrom Abdurakhimov (Oybek Bozorov)
52'  Marko Stanojevic
53'  Khusniddin Alikulov
65'  Sharof Mukhiddinov (Sukhrob Nurulloev)
80'  Alibek Davronov (Ivan Soloveev)
20'  Ahmed Asiri (Yaseen Barnawi)
25'  Hussain Qasim
29'  Julio Tavares
29'  Mohammed Al-Amri
73'  Abdulrahman Al-Dosari (Khalid Al Kabi)
77'  Martin Boyle
83'  Mohammed Al-Amri (Shaye Ali Sharahili)

"Битта хатойимиз мағлубиятга олиб келди, шу хато режамизни бузди. Режа бўйича биринчи бўлимни эҳтиёткор ўйнаб дарвозамиз дахлсизлигини сақлаб қолиш керак эди. Афсуски, бундай бўлмади. Ягона хато ва режамиз бузилди.

"Ал Файсали"дан жисмоний томонлама кучлироқ эдик, буни ўйинда ҳам кўрсата олдик. Лекин, 2-бўлимдаги айрим вазиятларда рақиб дарвозабони яхши ҳаракат қилди, баъзида эса омад биздан юз ўгирди".

- Бу жамоа мана учинчи ўйиндирки, ўйин темпини тушириб ўйнаяпти. Яъни, уларни услуби шундай экан. Бугун ҳам битта вазият яратиб гол уришди ва темпни "ўлдиришди". Уларга қарши кейинги ўйинда бу нарсага чора топиш ҳақида ўйлаяпсизми?

- Тўғри таъкидлаб ўтдингиз, улар кўпроқ маҳоратга эътибор қаратиб ўйнашади. Биз буни билардик. Олдинги ўйинларда ҳам худди шундай ўйнаб ғалаба қозонганди. Жуда ҳам тартибли ўйнаб, ўз имкониятларини голга айлантирганди. Бугун ҳам худди шундай бўлди. Баъзи вазиятларда жамоа ётиб олиб вақт чўзди, бироқ улар ғалаба қозонди, бу билан фақат рақибни табриклаш керак.

Биз бу жамоа билан ўйнаб кўрдик ва кейинги ўйинда бошқача ҳаракат қиламиз, умуман ҳамма жамоаларни кучини биламиз. Йигитларга ҳам айтдим ҳамма жамоа билан ўйнай оламиз. Фақат бундан ҳам шиддатлироқ ва кескинроқ ўйнашимиз керак.


- Кеча сиз "Ал Файсали"нинг кучли ва кучсиз томонларини биламан деган эдингиз, ўйиндан кейин қандай фикрга келдингиз?

- Ўйлайманки, "Ал Файсали"нинг ўйини ўзгармайди. Яна шу усулда ўйнайди, фақат ўйинчилар ўзгариши мумкин. Уларда Таварес бор ва унга узун паслар узатиш орқали ўйинни ташкил қилади.

Эслатиб ўтамиз, "Насаф" ва "Ал Файсали" ОЧЛ 4-турида ҳам ўзаро тўқнаш келади. Мазкур баҳс 19 апрель куни тунда 01:15 (Тошкент вақти билан) бўлиб ўтади.

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика