Latest news

01:50Гвардиола: "Чемпионлик учун ҳақиқий кураш энди бошланмоқда"  0 01:17Рубен Аморим: "Бизда ўсиш бор"  1 00:46Инглиз футболида қизиқ ҳолат: клуб бир ҳафта учун дарвозабон ижарага олди  2 00:26Луис Диас ЕЧЛда дисквалификация қилинди  1 00:09Артета ҳимоячисининг жароҳатига изоҳ берди  1 23:50Флик: "Нега Мессининг мураббийи бўлишни истамас эканман?"  1 23:30 Суперлига. "Андижон" – "Хоразм" 3:2   0 23:26БАА. "Бани Яс" "починни очди", "Дибба" пешқадамлардан биридан очко тортиб олди  0 23:10U-17 Жаҳон чемпионатида барча чорак финал якунланди ва ярим финал жуфтликлари аниқ бўлди  2 22:56Вадим Абрамов: "Бир қанча муаммолар бўлишини билардик, лекин муаммолар бунчалик кўп бўлишини кутмагандик"  2 22:38Баҳром Ҳайдаров: "Динамо" майдонида дуранг ўйнаш биз учун ғалабага тенг"  2 22:13Акмал Шораҳмедов: "Натижадан қониқдим, лекин ўйиндан эмас"  8 21:54"Милан" собиқ "қария"сини қайтармоқчи  2 21:19Ҳаким Фузайлов: "Учала голни ҳам ўзимизга ўзимиз олиб келдик"  2 21:16Суперлига. "Машъал" – "Навбаҳор" 0:0  3

Рўзиқул Бердиев: ""Ал Садд"нинг кучли ва кучсиз томонларини билардик" News

Рўзиқул Бердиев: ""Ал Садд"нинг кучли ва кучсиз томонларини билардик"

"Насаф" ҳамда "Ал Садд" учрашувидан (3:1) сўнг мезбон жамоа устози Рўзиқул Бердиев ва учрашувнинг энг яхши футболчиси Азиз Амонов матбуот анжуманида иштирок этишди.

Рўзиқул Бердиев: "Барчани ғалаба билан табриклайман. Йигитларга алоҳида раҳмат айтаман, яхши меҳнат қилишди. "Ал Садд"нинг кучли ва кучсиз томонларини билардик, шундан келиб чиқиб ўйнадик."

Азиз Амонов: "Мухлисларни ғалаба билан табриклайман. Ўзбекистон номидан майдонга тушдик ва юзимиз ёруғ бўлди. Бугунги урган голларим жамоадошларим туфайли содир бўлди".

- ОЧЛда кўрсатган ўйиннинг 50%ни намойиш этилса ҳам "Насаф" Суперлигада ғалаба қозонган бўларди. Азиз Амоновга савол. Гол уришингизнинг асосий сабаблари нима деб айта оласиз?

Бердиев: "Ўйинлар бир-бирига ўхшамайди ва катта ўйинларга мотивация бошқача бўлади. Очиқ ўйин намойиш этадиганлар билан осонроқ ўйнаймиз. Ҳар бир ўйинда максимал ҳаракат қиламиз, жиддий ёндошамиз.

Амонов: "Ҳар бир баҳсда гол уриш учун майдонга тушамиз. Баъзида ўхшайди, баъзида йўқ. Бугун насиб қилган экан, жамоамга фойдам текканидан хурсандман".

- "Ал Садд" посбони устидан тўпни ташлаб қўйган голингиз фаолиятингиздаги энг чиройлисими?

Амонов: "Ҳар бир гол ўзига яраша чиройли. Асосийси унинг муҳимлиги".

- Бу ғалаба Ўзбекистоннинг обрўйига катта таъсир кўрсатади. "Насаф" чиройли ўйин кўрсатди. 80-дақиқадан сўнг жамоа бироз бўшашди, бу Суперлигада ҳам содир бўляпти...

- Ҳар бир ўйинда футболимиз даражасини кўрсатиб беришга ҳаракат қилишимиз керак. Рақиб ким бўлишидан қатъий назар ишонч билан ҳаракат қилишимиз лозим. Руйхий тайёргарлик жойида бўлиши керак. Бугун хурсандчилик қилайлик, қолганини тўғирлаймиз.

- Шуҳрат Муҳаммадиевни захирага олиш мажбурий бўлдими?

- Шундай. Унинг ҳаракатларидан оқсашни сезганимдан сўнг уни алмаштиришга мажбур бўлдим.

- Баҳром Абдураҳимов нега асосий таркибда майдонга тушмади?

- Марказда футболчиларимиз кўплиги туфайли ротацияларга қўл уряпмиз. Ўша ҳудудларда муаммолар камроқ. 

- "Шаржа"нинг ҳимоявий ўйин кўрсатишидан қўрқмайсизми?

- "Шаржа" ҳамда "Ал Садд" ўртасидаги баҳсни кўриш жараёнида бунга эътибор бердик. Улар ётиб олишмади. "Шаржа" билан баҳсга жиддий тайёргарлик кўрамиз.


Rating: +45   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика