Latest news

18:07"Барселона" Япония бўйлаб тур тақвимини эълон қилди  0 17:39МЮ ҳимоячиси Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  0 17:16Рио Фердинанд Николас Жексонни Дрогбага қиёслайди  2 16:45Сонга Америкадан таклиф тушди  0 16:29Шамиль Яфаров 75 ёшда!  0 16:09"Ҳали трансфер ойнасидаги ишимизни тугатмадик. Ҳимоя чизиғини кучайтиришни режалаштирганмиз" — Вадим Абрамов  1 15:47"Истиқлол": Кожога омад тилаймиз  9 15:21"Насаф" асосий футболчиларидан бири билан шартномани узайтирди  5 15:00"Манчестер Сити" янги дарвозабон билан келишувга эришди — Here We Go!  2 14:43"Навбаҳор"дан трансфер тақиқи ечилди  8 14:18"Спортинг" Сегунда тўпурарини харид қилмоқда  0 13:50Instagram орқали мураббий излаётган Ҳиндистон Хавига рад жавобини берди  13 13:22Андреа Пирло Дубай жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди  3 12:54"Алавес" "Барселона" тарбияланувчиси трансферини эълон қилди  3 12:25"Шўртан" 7 нафар футболчиси билан шартномани бекор қилди  2

Рўзиқул Бердиев: "Ал Файсали" жуда тартибли ўйнайдиган, кучсиз тарафларини кўрсатмайдиган жамоадек кўринди" News

Рўзиқул Бердиев: "Ал Файсали" жуда тартибли ўйнайдиган, кучсиз тарафларини кўрсатмайдиган жамоадек кўринди"

Осиё чемпионлар лигаси 3-туридан ўрин олган "Насаф" – "Ал Файсали" (Саудия Арабистони) учрашуви олдидан матбуот анжумани ўтказилди.

Унда "Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев журналистлар савоилларига жавоб қайтарди. 


"Ал Файсали" – кучли ва маҳоратли футболчиларга эга, ўйинни яхши ташкил қиладиган жамоа. Биз жамоанинг 2 та ўйинини таҳлил қилиб чиқдик ва тасаввурга эгамиз. Ўйлайманки, жамоамиз эртанги ўйинга ҳар томонлама тайёр", – деди Рўзиқул Бердиев. 

- "Ал Файсали" "Ал Садд"дек кучли клубни мағлуб эта олди. Жамоанинг қайси томонлама омади келди деб ўйлайсиз?

- Омадга боғламаган бўлардим. Биз кўрдикки, жамоа ҳар икки турда жуда яхши ҳаракат қилди. "Ал Файсали" жамоавий яхши ўйнайди. Ўйинчиларининг савияси юқори. Уларнинг қабул қилган қарорлари эвазига жамоа зафар қучди.

- Сизнингча, "Ал Файсали"нинг кучсиз тарафлари нимада?

- Буни бу ерда муҳокама қилмоқчи эмасман. Таҳлил қилиб чиқдик. Албатта, "Ал Файсали"нинг ҳам кучли ва кучсиз томонлари бор. Алоҳида айтиш керак, "Ал Файсали" жуда тартибли ўйнайдиган, кучсиз тарафларини кўрсатмайдиган жамоадек кўринди.

Эслатиб ўтамиз, учрашув 15 апрелдан 16 апрелга ўтар кечаси 01:15 да бошланади. 

Rating: +20   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика