Latest news

10:20МЮни бошқариш учун асосий даъвогар маълум  1 09:53"Андижон" Туркияга йўл олди. Йиғинга йўл олган таркиб билан танишинг  6 09:26Расман. "Бунёдкор" янги мавсум олдидан илк трансферини эълон қилди  1 09:00He Were Go. "Манчестер Сити" қишдаги илк транферини амалга оширди  1 08:32Африка Миллатлар Кубоги. Чорак финал жуфтликлари маълум  1 08:05"Сабаҳ" Раҳмоналиевни қанчага сотиб олгани маълум  2 07:37U-23 Осиё кубоги. Бугун Олимпия терма жамоамиз ўз юришини бошлайди  3 04:06Хуан Гарсия "Барселона"даги илк совринини Жиддада ютмоқчи  2 03:46Иньяки Уильямс ва Вальверде "Барселона" билан ўйиндан олдин нима деди?  4 02:54А Серия. “Ювентус” “Сассуоло”га ҳеч қандай имконият қолдирмади  1 02:15Африка Миллатлар Кубоги. Кот-д'Ивуар Буркина-Фасони йирик ҳисобда таслим этиб, чорак финалга йўл олди  3 00:58Гвардиола Аморимнинг истеъфосига муносабат билдирди  2 00:39Ямал "Атлетик"га қарши ўйиндан олдинги расмий машғулотни ўтказиб юборди  0 00:37U-23 Осиё кубоги. Четлатиш, голга айланмаган пенальти, охирги дақиқалардаги гол – Саудия Арабистони Қирғизистонни катта қийинчилик билан таслим этди  3 00:16Эрик тен Хаг ўзига янги иш топди  0

Рўзиқул Бердиев: "Агар терма жамоа режаларини бузиб қўймаса футболчиларимизни "Бунёдкор" билан ўйин учун сўраб турамиз" News

Рўзиқул Бердиев: "Агар терма жамоа режаларини бузиб қўймаса футболчиларимизни "Бунёдкор" билан ўйин учун сўраб турамиз"

Тунда "Championat.asia"да Нодирхўжа Юлдашевнинг мақоласи чоп этилган эди.

Рўзиқул Бердиев ва Славча Войнескининг ЎФАга "айта олмаётган" гаплари!

Ана шу мақола юзасидан "Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев билан боғландик ва унинг фикрлари билан қизиқдик. Қуйида "аждарлар" устозининг юқоридаги мавзу ҳақида билдирган фикрларини эътиборингизга ҳавола этамиз.

"Биз Тимур Кападзе (Ўзбекистон U-23 терма жамоаси бош мураббийи) билан ҳамиша алоқадамиз ва ўзаро гаплашиб турибмиз. У мендан ўйинчилар ҳақида сўрайди, мен унинг режалари ҳақида сўраб тураман. Муҳим ўйинлар деб футболчиларни йиғаётгани учун биз йигитларни юборяпмиз. Лекин, Кападзедан ҳеч бўлмаса "Бунёдкор" билан ўйинга футболчиларимизни беришини сўрадим.

Биз тарафдан мени ҳам, клубни ҳам позицияси - терма жамоаларни ҳурмат қилиш ва уларни режасига қараб иш тутишимиз керак. Терма жамоалар мураббийи шундай режа қилган бўлса, биз бунга қарши чиқмаймиз, фақатгина маслаҳатлашишимиз мумкин. U-23 терма жамоасига чақирилган ўйинчиларимизни эртага бошланадиган йиғинга юборамиз. "Насаф"нинг "Бунёдкор"га қарши ўйини арафасида эса уларни ҳеч бўлмаса ўйинга олишни маслаҳатлашиб кўрамиз. Фақат бу нарса Кападзенинг режаларини бузмасагина амалга ошиши мумкин, чунки биз терма жамоалар ва уларнинг мураббийларини ҳурмат қиламиз.

Бизни позициямиз қайси терма жамоага керак бўлса ўйинчиларимизни юборамиз, гарчи ўзимиз қийин вазиятга тушиб қолишимиз мумкин бўлса ҳам. Яна бир марта такрорлайман, шогирдларимни "Бунёдкор" билан ўйинга олишимиз олимпия терма жамоасининг режаларини бузиб қўймаса амалга ошиши мумкин. Балки, улар йиғин давомида ўртоқлик ўйинлари режалаштирган бўлиши мумкин. Ҳаммасини Тошкентдаги ўйинимизга яқин бафуржа маслаҳат қиламиз".


Қаршининг "Насаф" жамоаси Суперлига 10-тури доирасида "Бунёдкор"га қарши баҳсни 24 май, сешанба куни "Бунёдкор" стадионида ўтказади. 11-тур беллашувини эса 28 май, шанба куни ўз майдонида "Динамо"га қарши ўтказади.





Author : Tolibjon Qosimov
Rating: +29   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика