Latest news

19:33Эшитдик-да! Диёр Холматов жамоасини ўзгартирмоқда  2 19:27Инсайд тасдиқланди: Игорь Голбан энди "Андижон"да!  3 19:10Трент қанча муддатга сафдан чиққани эълон қилинди  2 18:45"Хоразм" етакчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттиради  7 18:28Қатар, Саудия Арабистони ва Малайзия клублари Забиҳилло Ўринбоевга даъвогар  4 18:08АПЛда ноябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлишга даъвогарлар маълум  2 17:54Инсайд тасдиқланди: Жамшид Болтабоев "Андижон" шарафини ҳимоя қилади  7 17:48Инсайд тасдиқланди: Дилшод Комилов — "Навбаҳор" футболчиси!  2 17:34Райс, Доку ва Фернандеш ва бошқалар: АПЛда ой футболчиси аниқланмоқда  2 17:18Расман: "Навбаҳор" "Андижон" аъзосини трансфер қилди  9 17:00Transfermarkt: Энди Ўзбекистон Суперлигасида 1 миллион ва ундан қиммат 8 футболчи бор  4 16:3120 йилдан сўнг Ўзбекистонга қайтаётган Юрген Гёде охирги марта қайси жамоада ишлади?  15 16:04Расман: "Андижон" грузиялик футболчи трансферини эълон қилди  9 15:38Ибрагимович ўзига юклатилган муҳим роль ҳақида маълумот берди  1 15:09Клублар африкалик футболчиларни 15 декабргача қўйиб юбориши шарт — ФИФА  3

Шомуродов гол урган ўйинда "Ростов" йирик ғалабага эришди News

Шомуродов гол урган ўйинда "Ростов" йирик ғалабага эришди

"Ростов" ҳамда "Динамо" ўртасидаги Россия Премьер-лигасининг 11-тур учрашуви якунланди.

FC Rostov

Ivelin Popov - 25', Eldor Shomurodov - 37', Baktiyor Zaynutdinov - 82'

Premier League . Round 11

28/09/2019, 19:30

0
:
3
Finished

Dinamo Moscow

Stadium: Rostov Arena

45'
90'
25'  Ivelin Popov
25'  Evgeny Chernov
37'  Eldor Shomurodov
37'  Aleksey Ionov
54'  Khoren Bayramyan
64'  Ivelin Popov
67'  Khoren Bayramyan (Aleksandr Saplinov)
81'  Aleksey Ionov (Baktiyor Zaynutdinov)
82'  Baktiyor Zaynutdinov
82'  Mathias Normann
86'  Eldor Shomurodov (Alexander Dolgov)
16'  Sebastian Szymanski
21'  Zaurbek Pliev
46'  Artur Yusupov (Oscar Hiljemark)
46'  Charles Kabore
66'  Zaurbek Pliev
68'  Sebastian Szymanski (Clinton N'Jie)
70'  Kirill Panchenko (Maximilian Philipp)
84'  Joaozinho

"Ростов" – "Динамо" 3:0

«Ростов-Арена»

Голлар: 1:0 – 25 Попов, 2:0 – 37 Шомуродов, 3:0 – 82 Зайнутдинов.

"Ростов": Бабурин, Чистяков, Чернов, Сигурдссон, Козлов, Норманн, Ионов (Зайнутдинов, 81), Еременко, Попов, Байрамян (Саплинов, 67), Шомуродов (Долгов, 86).

"Динамо": Лешук, Евгеньев, Плиев, Морозов, Шуньич, Жоаозиньо, Каборе, Юсупов (Хильемарк, 46), Шиманьски (Н`Жи, 68), Панченко (Филипп, 70), Игбоун.

Огоҳлантиришлар: Шиманьски (16), Плиев (21), Каборе (46), Байрамян (54), Попов (64), Жоаозиньо (83).

Четлатиш: Плиев (66).


90. Учрашув асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.

88. Павел Мамаев "Ростов" билан 2 йиллик шартнома тузган экан. Учрашув якунланиши билан унга 10-рақамдаги футболка топширилади.

85. Ўзгариш: Шомуродов майдонни тарк этди. Унинг ўрнига Долгов майдонга туширилди. Валерий Карпин ҳамюртимизга миннатдорчилик билдириб қўйди.

82. Бахтиёр майдонга тушиши билан гол уришга эришди. 3:0! Зайнутдинов марказроқдан ҳаволатиб узатилган тўпни боши билан дарвозага жойлаб қўйди.

81. "Ростов"да ўзгариш: Ионов ўрнига Бахтиёр Зайнутдинов майдонга тушди. Йўқ, у ўзбекистонлик эмас. Бахтиёр Қозоғистон фуқароси ҳисобланади.

73. Учрашувни томоша қилиш учун "Ростов Арена"га деярли 30 минг мухлис ташриф буюрибди.

69. Аниқ зарбалар бўйича устунлик "Ростов"да: 3-1

66. Заурбек Плиев ("Динамо") яна қоидани бузди ва ҳакамдан иккинчи сариқ карточкани қабул қилиб олди. Меҳмонлар бир киши кам бўлиб қолишди.

58. Ерёменко чап қанотдан узатма амалга оширди, тўп ҳеч кимга тегмай майдонни тарк этди.

55. Ионов тўпни қанотдан рақиб жарима майдончасига узатди, аммо "Динамо" ҳимоячиси тўпни майдондан чиқариб юборди. Бурчак зарбаси муваффақиятсизлик билан якун топди.

52. Тўпурарлар рўйхатида Элдор Шомуродов Александр Соболевдан ўзиб кетди. Энди ҳамюртимиз ҳисобида 9та гол мавжуд, Соболевда 8та.

47. Каборе Шомуродовга нисбатан қўполлик ишлатгани учун сариқ карточка билан жазоланди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

ТАНАФФУС

45. Жоазиньо Бабурин билан бирга-бир чиқди, аммо унинг зарбаси ноаниқ.

44. Зарбааа! Ерёменко "Динамо" дарвозасига аниқ зарба берди, аммо Лешук ўз жамоасини муқаррар голдан қутқариб қолди.

Голни Телеграм каналимиздан томоша қилишингиз мумкин.

37. ГООООЛ! ШОМУРОДОВ! Элдор жуда чиройли гол уришга муваффақ бўлди. Элдор ҳаволатиб узатилган тўпни боши билан яна ҳавога кўтарди. Унга ҳеч ким яқинлашмаганини кўрган ҳамюртимиз оёғининг ташқи қисми билан дарвозага зарба берди. 2:0

34. Тўпга эгалик қилиш бўйича натижа: 50% - 50%

28. "Динамо" футболчисининг муваффақиятсиз пасидан сўнг Ионов тўпни эгаллаб олди ва рақиб дарвозасига яқин масофадан зарба берди. Тўп дарвоза устидан ўтиб кетди.

26. ГОООООЛЛЛ! "Ростов" ҳисобни очди. Черновнинг қанотдан узатган тўпини Ивелин Попов оёғи билан дарвозага жойлаб қўйди.

23. Кирилл Панченко жуда кучли зарбаси билан "Ростов" дарвозасига хавф солди, аммо тўп дарвозанинг ёнгинасидан ўтиб кетди.

21. Ионов жарима зарбасини амалга оширди, аммо тўп жонли девордан ўтмади.

20. Морозов қоида бузди ва яна "Динамо" жарима майдончаси олдида хавфли стандарт.

19. "Динамо" дарвозасидан 30 метр узоқликда Норманнга қарши қўполлик ишлатилди. Ҳакам жарима зарбаси белгилади. Роман Ерёменконинг зарбаси ноаниқ.

16. Шимански Байрамянга қарши жуда қўпол ўйнади ва ҳакам томонидан сариқ карточка билан жазоланди.

12. Яқиндагина қамоқдан чиққан Павел Мамаев айни дамда ВИП секторда "Ростов" - "Динамо" учрашувини томоша қилмоқда. Ушбу ярим ҳимоячи тез орада "Ростов" билан шартнома имзолаши мумкин.

10. "Ахмат"га қарши баҳсда супер гол уришга муваффақ бўлган Норманн ҳозир ҳам ажойиб зарба беришга муваффақ бўлди, аммо тўп дарвоза ёнидан ўтиб кетди.

9. "Динамо" вакили Каборе узоқ масофадан зарба берди, аммо ноаниқ.

7. Учрашувнинг 7 дақиқаси ўтди ва кичик устунлик мезбонлар томонда.

1. Учрашув бошланди.



"Ростов" - "Динамо" 1:0

Гол: Попов 26

"Ростов: Бабурин, Козлов, Сигурдссон, Чистяков, Чернов, Норманн, Попов, Байрамян, Ерёменко, Ионов, Шомуродов.

"Динамо": Лешук, Плиев, Евгеньев, Шунич, Морозов, Каборе, Юсупов, Панченко, Шиманьски, Жоаозиньо, Игбун.

Rating: +95   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика