Latest news

19:05Суперлига. "Динамо" – "Бухоро" 0:0 (матнли трансляция)  7 19:00Суперлига. "Бунёдкор" 9 йилдан сўнг Наманганда "Навбаҳор"дан устун келди  37 18:49АПЛ клубида истеъфо юз берди  3 18:24АПЛ. "Челси" сафарда йирик ғалабага эришди  2 18:08Ла Лига. "Барселона" - "Жирона". Бошланғич таркиблар маълум  5 17:50АПЛ. "Манчестер Сити" - "Эвертон". Ҳусанов қайдномага киритилмади  4 17:11Пролига. "Локомотив" "ФарДУ" билан ўйинда очко йўқотди  2 15:27Дарвозаларга 7 та гол урилган йилнинг энг яхши тўқнашуви "Андижон" - "Шўртан" учрашувидан галерея  6 15:05Суперлига. "Сурхон" 7 ўйиндан буён ғалаба қозона олмаяпти — Термиз клубида руҳий "инқироз"  3 14:44Про лига. "Локомотив" - "ФарДУ". Таркиблар маълум  1 14:35Роберто Манчини “Манчестер Юнайтед”ни бошқариши мумкин  4 14:10Гвардиола фаолиятида қачон танаффус қилишини айтди  1 13:42Япония ОФКни тарк этмоқчи  37 13:19Каннаваро ташриф буюрган оқшомда "Хоразм"нинг 8 ўйинлик ғалабасиз серияси тугаган учрашувдан галерея  0 13:04Рустам Абдуҳамидов: "Ғалаба Каннаварога боғлиқ бўлса, 23 октябрь куни ҳам уни ўйинга таклиф қиламан"  4

Рост экан! Шомуродовнинг 10-голи сочини сақлаб қолгани тасдиқланди News

Рост экан! Шомуродовнинг 10-голи сочини сақлаб қолгани тасдиқланди

"Ростов" ҳужумчиси Элдор Шомуродов ЦСКАга урган голи уни Ўзбекистон терма жамоаси ихтиёрига кал бўлмасдан келишини таъминлаганини тасдиқлади.

Бугун Ўзбекистон терма жамоаси ихтиёрига етиб келган "Ростов" ҳужумчиси Элдор Шомуродов кечаги ЦСКА дарвозасига киритилган гол Карпин-Байрамян ва Элдор ўртасидаги гаровда ютуқни таъминлаганини айтди.

"Агарда кеча мен ва Байрамян гол урмаганида, унда иккаламиз сочимизни олдиришимизга тўғри келарди. Чунки ўтган гал ФИФА кунларидан кейин клуб ихтиёрига қайтганимизда, бош мураббий Карпин мен ва Байрамян билан гаров бойладик. Яъни, кейинги танаффусга қадар мен 3та, Байрамян эса иккита гол уриши белгиланди. Агарда бу вазифани уддалай олмаганимизда, унда иккаламиз ҳам сочимиздан воз кечишимизга тўғри келарди. ЦСКА билан ўйинда эса биз вазифани уддаладик. Акс ҳолда бугун терма жамоа ихтиёрига бошқача имижда ташриф буюрардим (кулади). Энди эса эътиборимни терма жамоага қаратаман", - дея вазиятга ойдинлик киритди Элдор Шомуродов.

Қизиқарли интервьюнинг тўлиқ қисмини эртага ҳавола қиламиз.

Rating: +122   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика