Latest news

17:07"Машъал" легионери билан хайрлашди  0 16:39Ўзбекистонлик ҳакамлар ОФК семинарида қатнашмоқда  0 16:11"Пахтакор" Файзуллаевнинг трансфери ортидан қанча ишлаб олиши маълум  7 15:48"Арсенал" янги меҳмон либосини тақдим этди  2 15:25"Страсбур" "Челси" ҳимоячисини ижарага олади  0 15:04Аббос Файзуллаев фаолиятини Туркияда давом эттиради  27 14:47Ўзбекистон U-17 терма жамоаси бош мураббийи йиғинни тарк этди  2 14:30Лёв кутиб турсин (мутолаа учун)  27 14:09"Тоттенхэм" янги бош мураббийи: "Ваъда бераманки, биз албатта ўйинларда ютқазамиз"  7 13:41"Бухоро" етакчиларидан бири билан битимни бекор қилди  6 13:28Погба: "Рэшфорднинг "Барселона"га ўтиши – ақлсизлик, МЮ ажойиб ўйинчини йўқотмоқда"  9 12:59"Like Сup"да финалчилар маълум бўлди  0 12:49Пол Гаскойнни ҳушсиз ҳолда топишди  1 12:20Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Саудия Арабистонига қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум  0 12:00Камолиддин Мурзоев: "У яна топ-5га қайта олади, Шомуродов-Файзуллаев тандемидан ўзбек футболи ва терма жамоа ютади"  9

Россиялик мутахассисимиз охирги турда ҳакамлик бўйича битта хато топди News

Россиялик мутахассисимиз охирги турда ҳакамлик бўйича битта хато топди

Championat.asia сайтининг ҳакамлик бўйича эксперти 19-тур ўйинларини таҳлил қилди.

Ҳакамлар бўйича экспертимиз, россиялик собиқ ҳакам Анатолий Синяев ўтган ҳафтада бўлиб ўтган баҳслардаги ҳакамларнинг баҳсли қарорларини таҳлил қилди.

“Навбаҳор” – “Қизилқум”

ВИДЕОНИ КЎРИШ


Бундай эпизодда ҳакам пенальти белгиламагани ғалати. Биринчидан, қўл табиий ҳолатда эмас. Иккинчидан, қўлнинг тўпга қараб ҳаракатланиши аниқ кўринади. 11 метрлик зарба белгилаш ва ҳимоячига сариқ карточка кўрсатиш керак эди. Агар қоида бузилган бўлса, бу ҳам нотўғри. Ҳавода одатий жанг бўлди. Очиқчасига туртиш, туртишнинг бевосита белгилари ҳам йўқ.



"Сўғдиёна" - "Нефтчи"

ВИДЕОНИ КЎРИШ


Бундай вазиятларда устунлик одатда дарвозабонга берилади. У тўпга ўйнади, шундан кейин тўқнашув юз берди. Одатда бундай вазиятлар ҳимоя фойдасига берилади. Мен пенальти учун ҳеч қандай асос кўрмаяпман.



"Сўғдиёна" - "Нефтчи"

ВИДЕОНИ КЎРИШ


Қизил карточка учун асослар бор: ўйинчи тўпга оёғини баланд кўтарган ҳолда борди, оёғининг таг қисми билан ўйнади ва рақибини жароҳатлаш хавфи бор эди. Юқори тезлик ва интенсивликни ҳам қайд этаман. Ҳакам тўғри қарор қабул қилди.



"Олимпик" - "Бунёдкор"

ВИДЕОНИ КЎРИШ


"Олимпик" ўйинчиси бепарволик туфайли қоидабузарлик қилади. Жароҳат қилиш нияти йўқ - оддий фол. Карточкасиз 11 метрлик зарба. Ҳакам ҳақ эди.



"Насаф" - "Қўқон 1912"

ВИДЕОНИ КЎРИШ

Тўпнинг проекцияси аниқ дарвоза чизиғида. Ҳакам тўғри қарор қабул қилди.



"Металлург" - "Сўғдиёна"

ВИДЕОНИ КЎРИШ

Пенальти тўғри белгиланди. Қўл ғайритабиий равишда четга сурилади, тананинг майдонини оширади. Ушбу эпизодда қўшимча мезонларни ҳисобга олиш ҳам керак эмас.  



Rating: -4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика