Latest news

17:00"Милан" Жирудан кейин яна бир футболчисини текинга қўлдан чиқариши мумкин  0 16:39"Бавария" Зидан Мюнхенда муваффақиятга эриша олишига шубҳа қилмоқда  2 16:15Люка Эрнандес Евро-2024ни ўтказиб юборади  3 15:51Юрген Клопп Муҳаммад Салаҳ билан тортишиб қолгани ҳақида: "Биз гаплашиб олдик, барчаси ҳал"  3 15:32Куртуа мавсумнинг муҳим учрашувларида "Реал"га ёрдам бериши мумкин  1 15:05Тимур Кападзеда иккинчи финал. Бу Ўзбекистон терма жамоаларининг нечинчи финали?  22 14:46"Манчестер Юнайтед" тен Хагни ишдан бўшатишни режалаштирмаяпти  7 14:24"Ньюкасл" ҳимоячиси учун мавсум якунланди  1 14:00УЕФА сайтидаги муаммолар туфайли мухлислар Евро-2024га чипта сотиб ололмаяпти  3 13:28"Барселона"га Марко Верраттини сотиб олишни таклиф қилишди  2 13:00ЕЧЛ. Ҳафтанинг энг яхши футболчиси бўлишга даъвогарлар маълум  4 12:26"Эвертон" молиявий муаммолари туфайли Пикфордни сотишга мажбур  0 11:56"Реал"нинг яна бир футболчиси Мессининг жамоадошига айланиши мумкин  8 11:29Расман: "Ливерпуль" келаси мавсум ЕЧЛда ўйнайди  5 10:40ЦСКА устози Федотов Аббос Файзуллаевнинг жамоага қайтгани ҳақида нима деди?  9

Россияда "Пахтакор" ва "Зенит" фахрийлари ўртасида "Пахтакор-79" хотира учрашуви бўлиб ўтади News

Россияда "Пахтакор" ва "Зенит" фахрийлари ўртасида "Пахтакор-79" хотира учрашуви бўлиб ўтади

Машъум фожиага 43 йил тўлди.

Шу муносабат билан 13 август куни Россиянинг Пушкин шаҳрида жойлашган "Царское село" стадионида "Пахтакор-79" марҳум аъзолари шарафига баҳс бўлиб ўтади. Унда "Пахтакор" ҳамда "Зенит" фахрий футболчилари майдонга чиқишади. 

Ўйин Россия Федерацияси Спорт вазирлиги, Санкт-Петербург ҳукумати кўмаги билан Юрий Берестовнинг "Айра" технопарки, Марат Кабаев бошчилигидаги Халқаро Ислом бизнеси ассоциацияси томонидан ташкил қилинмоқда.

Махсус ўйинда афсонавий Ринат Дасаев, "Зенит" файрийлари – Дмитрий Радченко, Александр Спивак, Юрий Желудков, Борис Чухлов, "Пахтакор" фахрийлари – Анатолий Соловьёв, Андрей Пятницкий, Александр Тихонов ва бошқалар қатнашишади. 

Шунингдек, ўзбек футболи фидойилари, ҳалок бўлган "Пахтакор-79" жамоаси аъзолари оилалари ва яқинлари учрашув меҳмони бўлишади.

Учрашув санаси: 2022 йил 13 август

Бошланиш вақти: 14:00

Стадион манзили: Россия. Санкт-Петербург. Пушкин шаҳри, Ленинград кўчаси, 83 Б

Мавлон Шукурзода

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика