Latest news

14:30Тен Хаг раҳбариятдан "Манчестер Юнайтед" таркибини кучайтиришни сўради  2 14:04Аргентина терма жамоаси ва "Барселона" собиқ бош мураббийи ҳаётдан кўз юмди  1 13:38"Бавария" Гвардиолани қайтаришни истамоқда  3 13:15Евро-2024да кийиниш хоналарида футболчиларга етарли жой бўлмаслиги мумкин  0 12:55Ўзбекистонни Олимпиадага олиб чиққан дўппи аукционга қўйилди! Ҳозирги нарх 20 миллион сўмдан ошди!   10 12:40Бугун бир қатор легионерларимиз ўйнайди  1 12:18"Сурхон" чемпионат аутсайдери "Бунёдкор" устидан ишончли ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 12:02"Челси" Тухелни қайтариши мумкин  4 11:39Яна бир мураббий "Бавария"га ўтиш истаги йўқлигини айтди  7 11:12"Аякс" янги мураббий тайинлайди. Бор-йўғи икки нафар номзод бор  2 10:50Қозоғистонлик миллиардер Англия клубини сотиб олди  12 10:22Килиан Мбаппе: «Биз финалга чиқамиз»  3 09:55Зидан «Бавария»ни бошқариш ҳақидаги саволга жавоб берди  16 09:29«Челси» Осимхен борасида «Наполи»га таклиф юборди  5 09:02«Барселона» Левандовскининг ўрнига «Ливерпуль» юлдузини олиб келмоқчи  6

Россияда "Пахтакор" ва "Зенит" фахрийлари ўртасида "Пахтакор-79" хотира учрашуви бўлиб ўтади News

Россияда "Пахтакор" ва "Зенит" фахрийлари ўртасида "Пахтакор-79" хотира учрашуви бўлиб ўтади

Машъум фожиага 43 йил тўлди.

Шу муносабат билан 13 август куни Россиянинг Пушкин шаҳрида жойлашган "Царское село" стадионида "Пахтакор-79" марҳум аъзолари шарафига баҳс бўлиб ўтади. Унда "Пахтакор" ҳамда "Зенит" фахрий футболчилари майдонга чиқишади. 

Ўйин Россия Федерацияси Спорт вазирлиги, Санкт-Петербург ҳукумати кўмаги билан Юрий Берестовнинг "Айра" технопарки, Марат Кабаев бошчилигидаги Халқаро Ислом бизнеси ассоциацияси томонидан ташкил қилинмоқда.

Махсус ўйинда афсонавий Ринат Дасаев, "Зенит" файрийлари – Дмитрий Радченко, Александр Спивак, Юрий Желудков, Борис Чухлов, "Пахтакор" фахрийлари – Анатолий Соловьёв, Андрей Пятницкий, Александр Тихонов ва бошқалар қатнашишади. 

Шунингдек, ўзбек футболи фидойилари, ҳалок бўлган "Пахтакор-79" жамоаси аъзолари оилалари ва яқинлари учрашув меҳмони бўлишади.

Учрашув санаси: 2022 йил 13 август

Бошланиш вақти: 14:00

Стадион манзили: Россия. Санкт-Петербург. Пушкин шаҳри, Ленинград кўчаси, 83 Б

Мавлон Шукурзода

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика