Latest news

18:30Суперлига. "Навбаҳор" – "Насаф" (матнли трансляция)  13 18:30Суперлига. "Динамо" - "Хоразм" 0:0 (Матнли трансляция)  3 18:14"Футбол олами". Ҳакамлар билан боғлиқ баҳс-мунозаралар тинмаётган Кубок финали  3 18:10"Бу фирибгарларнинг найрангими?" "Ноттингем Форест" захира дарвозабони Бразилия терма жамоасидан таклиф олгани ҳақида  0 17:34Ўзбекистон Кубоги финалида ишлаган VAR: "Фикримча, Ресаннинг ҳаракати қизил карточка эди. Бу вазиятда бош ҳакам билан фикримиз икки хил бўлди"  11 17:21Суперлига. 27-тур дисквалификациялари: ОКМК, "Пахтакор", "Бунёдкор", "Навбаҳор" ва "Андижон"да йўқотишлар бор  4 17:05ЎзФҲМ раҳбари: "Ҳакам финалдан 2 кун олдин Термиздаги ўйинда ишлагани кичкина хатолик бўлди. Буни мен бўйнимга оламан"  26 16:43"Пахтакор" – "Бухоро" учрашуви бош ҳаками: "Эҳтиётсизлик натижасида содир этилган қўполлик учун Ресанга сариқ карточка кўрсатдим"  25 16:07Бу қизиқ! "Ливерпуль" истеъдоди 16 дақиқада 2 та қизил карточка олди  2 15:40Манба: "Динамо" етакчиси фаолиятини "Пахтакор"да давом эттириши мумкин  12 15:16Ямаль энди аввалгидек ўйнолмайдими?  3 14:52Равшан Эрматов: "Илмий-таҳлилий ёндашув орқали ўсмир футболчиларнинг ривожланишини ўрганиб бориш, таҳлил қилиш керак"  6 14:14Мактоминей АПЛга қайтиши мумкин, фақат МЮга эмас  2 13:45Винисиус "Эл Класико"даги иши учун узр сўради  14 13:17ПСЖ футболчиси оғир жароҳат олди  1

Россия U-20 устози Иван Шабаров: "Ўзбекистонлик айрим футболчиларни ёрқин келажак кутмоқда" News

Россия U-20 устози Иван Шабаров: "Ўзбекистонлик айрим футболчиларни ёрқин келажак кутмоқда"

Россия ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Иван Шабаров Ўзбекистон билан ўйиндан кейин фикрлари билан ўртоқлашди.

- Спарринг-рақиб Ўзбекистоннинг ўйинига қандай баҳо берасиз?

- Яхши рақиб. Бизни бу ерда илиқ кутиб олишди. Озроқ мослашиш керак бўлди, чунки Минскда синтетик қоплама майдонда ҳаракат қилганимиз учун бу ердаги майсага ўрганиш лозим эди. Яна бир муаммо, об-ҳаво билан боғлиқ бўлди, сабаби бу ерда иссиқ бошланган. Минскда +4°, +5° эди ва ҳатто қор ҳам ёғиб юборган. 

Бугун захирада 3 нафар футболчимиз бор эди, иккинчи жамоамиз Минскда Беларусь билан ўйнамоқда. Йигитларга тасанно, борларини кўрсата олишмаган бўлса-да, натижа ёмон бўлмади. 

- Ўзбекистоннинг ўйинини қандай баҳолайсиз?

- U-20 Осиё Кубогидаги айрим ўйинларини кўргандик. Улар катта иш қилишди. Олдинги чизиқда тезкор футболчилар ҳаракат қилиши, ҳимояда 5 нафар ҳимоячи ўйнашидан хабаримиз бор эди. Ўзбекистонлик айрим футболчиларни ёрқин келажак кутмоқда. 

- Кимнидир ажратиб кўрсата оласизми?

- Захирадан тушган Асад Жўрабоев ва 14-рақамли Аббос Файзуллаевнинг ўйинлари манзур келди – тезкор ва техникаси юқори. "Рубин"да ўйнаётган Умарали Раҳмоналиев ҳам чиройли ўйин намойиш этяпти.

- Россия МТЖ устози Валерий Карпин Ўзбекистон терма жамоасини Европадаги Словения ва Словакия даражасида эканлиги таъкидлади. Сиз Ўзбекистон ёшларини U-20 даражасидаги қайси термалар билан солиштира оласиз?

- Биз кўп жамоаларга қарши ўйнаганмиз. Турли йилларда ҳар хил жамоа ва футболчилар пайдо бўлмоқда. Кейинчалик янги даражага кўтарилишмоқда. Биз кўп ҳам халқаро ўртоқлик ўйинларида қатнаша олганимиз йўқ. Охирги марта бир йил олдин йиғилгандик. Санкт-Петербургда йиғилганимизда, турли клублар билан баҳс олиб боргандик. Терма билан 2017 йилда ўйнаганмиз. Шунинг учун ҳозир жавобингизга жаво беришим қийин. Кўплаб жамоалар сиз сингари 5-2-3 схемасида ҳаракат қилаётганини айтиб ўтишим мумкин холос.

Rating: +7   

Similar news

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика