Latest news

00:55Футзал. "Қизилқум" ўтиш ўйинида "Пахтакор"ни мағлуб этиб, Олий лигага йўлланма олди  0 00:22"Челси"га Доннарумма ёқади. Дарвозабоннинг ПСЖ билан шартномаси 2026 йилда тугайди, футболчи КЎЖЧдан сўнг битимни узайтириш борасида қарор қабул қилади  1 23:58Шквирин "Андижон"да  2 23:31Суперлигада 2025 йилги мавсумнинг илк қисмидаги энг яхши 10 ўйинчи  3 22:36"Барселона"га "Челси" форварди керак  4 22:11ЦСКА ва Аббос Файзуллаев — Россия Суперкубоги соҳиби  9 21:40Элдор Шомуродов нега айнан "Истанбул Башакшеҳир"ни танлади?  8 20:48"Ливерпуль" футболчиси "Реал"га ўтишга тайёр  4 20:20Неймар қиз фарзандли бўлди, Роналду яхтада Жоржина билан сайрга чиқди. Футбол юлдузлари ҳафтани қандай ўтказди?  3 19:55Тебас "Реал"нинг Ла Лигадаги биринчи ўйинини кўчирилмаслигини айтди  9 19:24"Ювентус" футболчиси Дуглас Луис фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  1 18:59"Арсенал" "Барселона" ярим ҳимоячиси учун курашга қўшилди  19 18:52"Навбаҳор", "Динамо", "Бухоро"га жарима ва яна кўплаб қарорлар – Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши тафсилотлари  16 18:29Эшитдик-да! Жамшид "Нефтчи"дан "Навбаҳор"га қайтмоқда  20 18:15"Арсенал" мухлислари Мадуэке трансферига қарши чиқишмоқда  5

Россия - Миср ўйини олдидан. Станислав Черчесов: "Салаҳ бизга қарши ўйнаса-ўйнамаса ютишни хоҳлаймиз" News

Россия - Миср ўйини олдидан. Станислав Черчесов: "Салаҳ бизга қарши ўйнаса-ўйнамаса ютишни хоҳлаймиз"

Эртага ЖЧ-2018 гуруҳ босқичи 2-тур баҳсларига старт берилади.

Мусобақа мезбони Россия терма жамоаси Мисрга қарши майдонга тушади. Бугун ўтказилган ўйиндан олдинги матбуот анжуманида руслар устози Станислав Черчесов бир қатор саволларга жавоб қайтарди. Қуйида матбуот анжуманидаги савол-жавобларни тўлиқ шаклда келтириб ўтамиз.

- Ўйингача нима режа қилган бўлсак, ҳаммасини бажардик, - дея сўз бошлади Черчесов. - Бугун одатий дастур бўйича машғулот ўтказдик. Фақат янгилик сифатида кўпроқ стандарт вазиятлар устида ишладик, чунки кеча бунга вақт бўлмаганди.

- Асосий таркибга ким киришини ҳал қилиб олдингизми: Фёдор Смоловми ёки Артём Дзюбами?
- Доим ўйиндан олдин турли вариантлар устида бош қотирамиз. Менда якуний қарорга келиш учун ҳали вақт бор. Шуни айтишим мумкин, футболчиларни танлаб олаётганимда қайси стадионда ўйнашимиз ва кимнинг биринчи учрашувда қандай ҳаракат қилганига кўп эътибор бермайман. Чунки биз умуман бошқа савиядаги ва тактикаси ҳам ўзгача жамоага қарши майдонга тушамиз. Ҳар доим энг яхши футболчилар бошланғич таркибда ўйнашади.

- Алан Дзагоев жамоа билан Питерга кела олмади. Унинг ўрнини яна Черишев эгаллайдими? Умуман Аланнинг йўқлиги жиддий йўқотишми?
- Афсуски, футболда жароҳатлар доим ёнма-ён юради. Ҳеч ким бундан кафолатланган эмас. Саудия Арабистонига қарши баҳсда Черишев Загоевнинг ўрнига майдонга тушиб, жуда яхши ҳаракат қилди. У барча кўрсатмаларни бажарди. Лекин эртанги баҳсда ким ўйнашини эртага ҳал қиламиз.

- Сизнингча, ҳар икки араб жамоаси - Саудия Арабистони ва Миср ўртасида умумий ўхшашлик борми?
- Бу саволга фақат Мисрга қарши учрашувдан сўнг жавоб бера оламан. Чунки ўйнамай туриб фикр билдириш қийин. Фақат шуни айтишим мумкин, арабларда техникаси юқори футболчилар кўп. Лекин Мисрнинг савияси баланд.

- Муҳаммад Салаҳга қарши қандай ўйнамоқчисиз?
- Ҳар бир жамоанинг эътиборга лойиқ ўйинчилари бўлади. Мисрда таркиб кучли, лекин Салаҳ ҳақиқий етакчи. Биз буни ҳисобга олганмиз, бироқ эртага фақат Салаҳга қарши ўйнамаймиз. Бизда ўзига хос режа бор ва уни эртага амалга оширамиз.

- Салаҳга қарши Серхио Рамос "вазифасини бажара оладиган" футболчи бизда борми?
- Биринчидан, ЕЧЛ финалида Рамос унга атайин жароҳат етказмади. Иккинчидан, футбол тўқнашувларга бой спорт тури. Бунда жароҳат олишинг мумкин. Лекин мен хоҳлардимки, Салаҳ соғ бўлсин, ахир у ҳам кўплаб мухлисларни хурсанд қилишни истайди. Айнан унга ўхшаган футболчилар жаҳон чемпионатини безаб беришади.

- Англияда ҳам, Европада ҳам Салаҳни ҳеч ким "ёпа олмади". Сиз буни қандай уддаламоқчисиз?
- Жавоб оддий. Мен ўз жамоам ва футболчиларимга ишонаман. Биз буни бажаришга тайёрмиз ва бажарамиз ҳам.

- Сиз русларга қарши Салаҳ майдонга тушишини хоҳлайсизми?
- Тўғриси бу саволга нима деб жавоб беришни билмайман. Мен фақат бир нарсани хоҳлайман: эртага жамоам ғалаба қозонишини.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика