Россия Кубогига қуръа ташланди. РПЛ йўлининг 1/2 финалида "Спартак" "Зенит" билан, ЦСКА "Балтика" билан ўйнайди
15 mar 17:45
News
Россия Кубогига қуръа ташланди. РПЛ йўлининг 1/2 финалида "Спартак" "Зенит" билан, ЦСКА "Балтика" билан ўйнайди
Унда РПЛ йўлининг ярим финал ва Ҳудудлар йўлининг 1/4 финал иккинчи босқичи жуфтликлари аниқланди.
РПЛ йўли
1/2 финал
«Спартак» – «Зенит»
«Балтика» – ЦСКА
Ҳудудлар йўли
1/4 финал
2-босқич
«Ахмат» – «Оренбург»
«Урал» – «Локомотив»
«СКА-Хабаровск» – «Динамо»
«Химки» – «Ростов»
Юқори тўр қуръа ташлаш маросимида чорак финалида ғалаба қозонган тўртта клуб иштирок этди: "Спартак", ЦСКА, "Балтика" ва "Зенит".
Қуйи тўр қуръасида эса саккизта жамоа қатнашди – Ҳудудлар йўлининг 1/4 финали биринчи босқичи ғолиблари – "Урал", "Химки", "Ахмат" ва "СКА-Хабаровск" биринчи саватга тушишди. Иккинчи саватда эса РПЛ йўлидан чиқиб кетган "Оренбург", "Ростов", "Локомотив" ва "Динамо" жой олишди.
РПЛ йўлининг 1/2 финали дастлабки ўйинлари 2-4 апрель кунлари, жавоб ўйинлари эса 16-18 апрель кунлари бўлиб ўтади. 2-4 апрель кунлари Ҳудудлар йўлининг 1/4 финал иккинчи босқичи ўйинлари ўтказилади.
Comments