Latest news

22:15Шешко МЮга ўтишни хоҳлаяпти, аммо "Ньюкасл" вариантига ҳам қарши эмас  0 21:31Лука Модрич: "Мен 13 йилни дунёнинг энг буюк клубида ўтказдим, энди эса ўтмишда ҳозирги "Реал" даражадаси бўлган клубга келдим"  3 20:48"Ал Насср" Роналду орқали МЮ собиқ футболчисини ўз сафига қўшиб олиши мумкин  0 19:59Миш-мишларга чек қўйилди: Лунин Мадридда қолади  0 19:33"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи: "Менга кўп футболчилар керак эмас"  3 19:05ТОП-5 қачон бошланади? Жамоалар янги мавсумга қандай тайёрланмоқда?  5 18:40Легионер посбон, Фарғонада ютган мураббий, дублга эришган футболчи ва собиқ клубига гол урган ҳужумчи — Суперлигада 16-турнинг энг яхшилари   2 18:28"Барселона" "Тэгу"ни йирик ҳисобда мағлуб этди — битта гол Рэшфорд ҳисобида  1 18:10Плетнёв, Таҳсин, Токотаев, Санчес... Суперлига 16-тур рамзий терма жамоаси   7 17:50Машинани эмас, ҳайдовчини алмаштириш керак  9 17:36Манба: Аббос Файзуллаев Конференциялар Лигаси учрашувини ўтказиб юборади  3 17:24Фарғона давлат университети стадиони Про лига баҳсига мезбонлик қилади  9 17:02Парти фаолиятини Ла Лигада давом эттиради  2 16:34Деле Алли фаолиятини якунлагани йўқ  2 16:05Магуайр "Манчестер Юнайтед" сардорлар кенгашида  0

Россия биринчи дивизиони. Турсуновдан голли пас, Афонин ва Мирзаев ҳақида News

Россия биринчи дивизиони. Турсуновдан голли пас, Афонин ва Мирзаев ҳақида

Россия биринчи дивизионида бугун 16-тур Ўйинлари якунланди.
Одатга кўра сизларга ҳамюртларимиз иштирокидаги ўйинлар ҳақида маълумот берамиз. 

Вадим Афонин тўп тепаётган "Салют" клуби сафарда пешқадам "Мордовия" меҳмони бўлди. Ўйинда майдон эгалари 1:0 ҳисобида зафар қучишди. Ҳамюртимиз Вадим Афонин ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди. "Салют" айни пайтда 20 очко билан мусобақа жадвалининг 10-поғонасида бормоқда.

МОРДОВИЯ - САЛЮТ - 1:0 (1:0)
Гол:
Бобер, 7 (1:0).


"Газовик" эса ўз уйида "Нефтехимик" билан беллашиб дуранг қайд этди - 1:1. Ўйин сўнггида меҳмонлар ҳатто ғалабага ҳам эришишлари мумкин эди, аммо Дзахов пенальтидан дарвозабонни алдай олмади. Санжар Турсунов майдон эгалари сафида тўлиқ ўйнади ва киритилган тўпга ҳам муаллифлик қилди. Айнан ҳамюртимизнинг пасидан сўнг Кожанов гол урди. "Нефтехимик" сафида эса ҳамюртимиз Даврон МИрзаев майдонга туширилмади. "Газовик" 25 очко билан мусобақа жадвалининг 6-поғонасида бораётган бўлса, "Нефтехимик" ҳисобида 11 очко бор ва клуб 18-ўринда.

ГАЗОВИК - НЕФТЕХИМИК - 1:1 (1:1)
Голлар
: Нуров, 17 (0:1). Кожанов , 29 (1:1). 
Амалга оширилмаган пенальти: Дзахов, 90+1.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика