Latest news

02:32ЛаЛига. "Барселона" Мадридда дуранг ўйнади  23 01:42А Серия. "Интер" ўз майдонида ютқазди, "Лацио"дан йирик ғалаба  1 01:15АПЛ. Эмилиано Мартинес қайдномага киритилмаган ўйинда "Астон Вилла" ўз майдонида йирик ҳисобда ютқазди  0 00:52Давид Райя: "Янги тўплар эскисидан фарқ қилади"  2 00:14Бундеслига. "Боруссия" Д йирик ғалабага эришди  0 23:45А Серия. "Ювентус" 2-турда ҳам ғалабага эришди  4 23:30Абдуқодир Ҳусанов "CAFA Nations Cup" мусобақасида ўйнайдими?  3 23:08Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" ўз майдонида "Эйюпспор"ни мағлуб қила олмади  36 22:55"Севинч" тарих яратди ва ОЧЛга йўлланма олди!  5 22:40Пеп Гвардиола: "Балки Ҳусанов жароҳат олмаганида ютқазмаган бўлардик"  22 22:25АПЛ. "Ливерпуль" Собослаининг суперголи эвазига "Арсенал"ни мағлуб қилди  40 21:53"Манчестер Юнайтед" янги дарвозабони билан келишувга эришди  10 21:45АПЛ. "Брайтон" - "Манчестер Сити" 2:1  1 21:35Родри: "Мен Месси эмасман"  14 21:11"Арсенал" ҳар турда йўқотишларга учрамоқда  1

Роналдунинг "Ювентус"га ўтгани туфайли 140 км масофани пиёда босган мард мухлис News

Роналдунинг "Ювентус"га ўтгани туфайли 140 км масофани пиёда босган мард мухлис

Криштиану Роналдунинг "Ювентус"га ўтиши билан боғлиқ бир ишқибознинг қизиқарли тарихи ҳақида Италиянинг "ItaSportPress" нашри мақола чоп этди.

Гап шундаки, Роналдунинг "Ювентус"га ўтиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалганидан сўнг Варезада истиқомат қилувчи мухлис Фабрицио Анжелини қизиқ ваъда бериб қўяди.

Фабрицио агарда Роналду ростан ҳам "Ювентус"га ўтадиган бўлса, унда у Туринга қадар уни кўриш учун пиёда боришини маълум қилади. Ҳазил чин аралаш ёзилган гап туфайли Фабрицио ўз ваъдасини бажаришга аҳд қилади.

- "Ҳа, менга бу чақирув ёқди ва қизиқарли бўлди. Лекин ростини айтаман, Туринга қадар 140 км масофани 38 ҳароратли иссиқда пиёда босиб ўтиш осон бўлгани йўқ. Лекин "Ювентус" жамоамиз доимо ўз ваъдасини бажаради. Шу боисдан ҳам мен гапирган гапимга жавоб тариқасида бу ишни амалда бажаришга қарор қилдим. Роналду каби чемпион футболчини ўз жамоамизда қўриш орзу эди. Бу нафақат "Юве" учун, балки бутун Италия футболи учун ажойиб воқелик", - дейди Фабрицио Анжелини.

Ўшанда Фабрицио шундай ёзганди: "Агарда "Ювентус" Роналдуни олиб келса, унда мен Туринга қадар пиёда бораман".

Айни пайтда Туринда бўлиб турган Фабрицио Анжелинига клуб футболчи билан учрашув ташкил қиладими ёки йўқ бу ҳозирча номаълум. Фабрицио учун эса Роналду билан учрашиш ҳақиқий совға бўларди.

Rating: +21   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика