Роналду захирага олинганидан норози бўлди ва ўйин якунланмасидан стадионни тарк этди
31 jul 2022 22:43
News
Роналду захирага олинганидан норози бўлди ва ўйин якунланмасидан стадионни тарк этди
Криштиану Роналду май ойидан бери илк бор якшанба куни "Манчестер Юнайтед" сафида ўйнади.
Португалиялик ҳужумчи "Райо Вальекано"га қарши ўртоқлик баҳсида (1:1) бир тайм ўйнади. Қизиғи шундаки, Роналду ўйин тугашидан олдин "Олд Траффорд"ни тарк этди. Бу ҳақда ижтимоий тармоқларда турли маълумотлар пайдо бўлди.
Эслатиб ўтамиз, "Манчестер Юнайтед" жорий мавсумда Чемпионлар лигасида иштирок этмайди. Шу сабабдан Криштиану Роналду ёз охиригача бошқа жамоага ўтишни режалаштираётгани хабар қилинганди. Португалиялик форварднинг "қизил иблислар" билан амалдаги шартномаси 2023 йилнинг июнь ойи охиригача амал қилади.
Link :
Source : Manchester Evening News
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments