Роналду туфайли бурни синган мухлиса футболчидан совға олди
30 jan 2019 11:42
News
Роналду туфайли бурни синган мухлиса футболчидан совға олди
"Ювентус" мухлисаси Елена Ди Мартино бундай зарбаларнинг бирини қабул қилиб олди.
"Кьево"га қарши ўйиндан (3:0) олдинги машғулотда Роналду кучли зарба берди, аммо тўп дарвоза тўрига эмас, Еленанинг юзига тегди. Натижада мухлисанинг кўзойнаги ва бурни синди. Стадион ходимлари тезда унга биринчи ёрдамни кўрсатишди.
Елена воқеа ҳақида "Фейсбук"даги саҳифасида ёзди: "Ҳар куни ҳам Криштиану Роналду тепган тўп юзингизга тегавермайди. Қўллаб-қувватлаш учун ишқибозлар трибунасидаги дўстларимга раҳмат. Айтганча, мен кечки овқатга таклифни кутяпман".
Кейинроқ Елена сўзлари жиддийлигини, ҳақиқатдан ҳам Роналдудан таклиф кутаётганини айтди.
Криштиану қизни кечки овқатга эмас, "Ювентус" базасига таклиф қилди.
Футболчи мухлиса билан суҳбатлашиб, унга имзоси туширилган футболка совға қилди.
"Бу менинг совғам. Роналду майдонда ва унинг ташқарисида чемпион..." - деб ёзди Елена учрашувдан кейин.
Comments