Latest news

20:27Суперлига. "Бунёдкор"нинг омадсизликлари давом этади, бу сафар "Сурхон"га имконият бой берилди  21 20:24"Атлетико" афсонаси Мадридда қоладими?  0 19:57АПЛ. "Челси" Лондон дербисида "Вест Хэм"га жавобсиз 5та гол урди  9 19:56Суперлига-2024. Бир киши кам бўлиб қолган "Локомотив" "Навбаҳор"га йирик ҳисобда ютқазди  49 19:32"Ливерпуль" — "Тоттенхэм". Салоҳ ва Сон асосий таркибда  0 18:54"Барселона" Левандовскига АПЛдан ўринбосар топди, номзод сизни ҳайрон қолдиради  21 18:27Нидерландия чемпиони номи маълум бўлди  1 17:26А Серия. "Кальяри" ўз майдонида ўн киши бўлиб дуранг қайд этди, Шомуродов эса...  18 17:24"Бунёдкор" — "Сурхон". Таркиблар маълум  2 16:51"Навбаҳор" — "Локомотив". Таркиблар маълум  6 16:29Breaking News: "Жирона" келаси мавсум ЕЧЛда иштирок этмаслиги мумкин  13 16:02Ферлан Менди "Реал"даги тақдири деярли ҳал бўлди  5 15:11"Реал"га қарши жавоб ўйин олдидан "Бавария"да йўқотиш  2 14:48Эрон чемпионати. Остон Ўрунов индивидуал мукофотни қўлга киритди  2 13:53Тухель итальян грандини бошқариши мумкин  3

Роналду танқидчиларга: "Давом этаверинг. Мен гапирмайман ва барибир ғалаба қозонаман" News

Роналду танқидчиларга: "Давом этаверинг. Мен гапирмайман ва барибир ғалаба қозонаман"

"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Криштиану Роналду фаолияти давомида ўзини танқид қилганларга қандай муносабатда бўлиши ҳақида гапирди.

"Жамоага қачон ҳимояда ёрдамим кераклигини биламан. Лекин клубдаги асосий вазифам - жамоага ғалаба тақдим этиш ва гол уришга ёрдам бериш, ҳимоявий ҳаракат - ишимнинг бир қисми.

Баъзилар буни кўришни хоҳламайдилар, чунки улар мени ёқтирмайдилар. Лекин ҳақиқатан ҳам, мен 36 ёшдаман, ўзим истаган совринларни қўлга киритяпман, шу боис мен ҳақимда ёмон гапирадиган одамлардан нега хавотирланишим керак?!

Кечаси яхши ухлайман. Тоза виждон билан ётаман. Сиз эса ўз ишингизда давом этасиз, чунки мен гапирмайман ва барибир ғалаба қозонаман.

Танқид бизнеснинг бир қисмидир. Бу мени безовта қилмайди. Ростини айтсам, танқид яхши деб ўйлайман. Агар бу одамлар мен ҳақимда қайғуришса ёки мен ҳақимда гапиришса, демак, улар менинг потенциалимни, футболда нималарга қодирлигимни билгани учун гап тарқатишади. Демак, бу ижобий жиҳат.

Сизга бир мисол келтирай: агар сиз мактабнинг энг зўр ўқувчиси бўлсангиз ва энг ёмон ўқувчилардан сизни ёқтириш-ёқтирмаслигини сўрашса, улар ёқмайди деб жавоб беришади", - дейди 36 ёшли португалиялик форвард.

Rating: +53   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика