Latest news

17:53"Атлетико" Қозоғистондаги академия қароргоҳи лойиҳасини тақдим этди  1 17:35"Қизилқум"ни энди ким бошқаради?  4 17:31Қайғули хабар: "Брешиа" клуби банкрот деб эълон қилинди  2 17:15Расман: "Нефтчи" афсонаси клубга қайтди  9 17:05"Сўғдиёна" ҳужумчиси: "Халқаро майдонда Россия клублари етишмаяпти"  11 16:55Факт: Қатар ЖЧ-2026 саралашида меҳмонда ҳали ғалаба қозонмади. Сафардаги сукунат давом этадими?  8 16:30Расман: Мирзад Механович "Андижон"ни тарк этди  3 16:05Роналду "Ал Насср"да қолишини тасдиқлади  5 15:20Қосимов, Аҳмедов, Зейтуллаев, Тожиев - Қатар билан ўзаро ўйинлар тўпурарлари   12 15:00Аҳмад Ал-Жани: "Мундиалга бир қадам қолди"  10 14:50Сречко Катанец Қатар билан ўйинни "Бунёдкор" стадионида томоша қилади  31 14:25Криштиану Роналду: "Ямални тинч қўйиш керак"  10 14:15Расман: Элгужа Лобжанидзе "Қизилқум"ни тарк этди  2 13:55Ўзбекистон Қатарга қарши оқ либосда ўйнайди  4 13:35"Терма жамоа учун оёғим синишига ҳам тайёрман". Роналду — Миллатлар лигаси финалидаги жароҳати ҳақида  2

Роналду қандай овқатланади: Криштиану ҳар куни ейдиган учта маҳсулотни аниқлашди News

Роналду қандай овқатланади: Криштиану ҳар куни ейдиган учта маҳсулотни аниқлашди

Буни португалияликнинг собиқ жамоадоши айтди. Ёзиб олинг.

Ҳеч кимга сир эмаски, Криштиану Роналду тўғри овқатланади. Балки, шу сабабдан у ҳаттоки 37 ёшида ҳам дунёдаги энг яхши жисмоний ҳолатдаги ўйинчилардандир.

"Ювентус"нинг ёш ўйинчиси Дауда Пеетерс Роналду ҳар куни ейдиган овқатлар ҳақида гапирди.

Пеетерсдан AS учун интервью пайтида португалиялик ва унинг диетаси ҳақида сўрашди: "У ҳар доим бир хил нарсани ейди. Брокколи, товуқ ва гуруч. Литрлаб сув ва албатта, кока-коласиз.

Криштиану ҳар доим ва ҳамма жойда ғолиб бўлишни истайди. Бир куни спортзалга бордим ва албатта, у ерда Криштиану бор эди.

Ҳайрон қолгандим. Криштиануда футболчи учун идеал тана бор. Менинг ҳам мушакларим ёмон бўлмаса ҳам, ўшанда ҳали кўп иш қилишим керак деб ўйладим. Аммо, у буни бир неча йиллардан буён мунтазам равишда қилмоқда.



Роналдунинг кунига олти маҳалгача овқатланиши, шунингдек барча газланган ичимликлардан, шунингдек алкоголдан сақланиши маълум.



"Яхши машғулот яхши диета билан уйғунлашиши керак. Мен катта миқдордаги тўлиқ донли углеводлар, мева ва сабзавотлардан иборат юқори оқсилли диетага амал қиламан ва ширинликлардан сақланаман.

"Тез-тез овқатланинг. Агар сиз мунтазам равишда машқ қилсангиз, яхши ишлаш учун ўз танангизни юқори даражадаги энергия билан таъминлаб туриш муҳимдир.

Баъзан ҳар бир машғулотни энг юқори даражада бажариш учун етарли энергияга эга эканлигимга ишонч ҳосил қилиш учун кунига олти мартагача камроқ нарса ейман", – деган Криштиану интервьюларидан бирида.

Rating: +14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика