Роналду, Неймар, Мане ва Бензема ёҳуд жаҳон футболи юлдузларининг Ўзбекистонга эҳтимолий ташрифи. Гуруҳ босқичида жамоаларимизга кимлар рақиблик қилади
		
		23 aug 2023 11:36
        News	
	 
				 
				Роналду, Неймар, Мане ва Бензема ёҳуд жаҳон футболи юлдузларининг Ўзбекистонга эҳтимолий ташрифи. Гуруҳ босқичида жамоаларимизга кимлар рақиблик қилади
«Навбаҳор» ва ОКМК мухлисларини плей-оффдаги ғалабалар билан табриклаймиз. Энди ОЧЛ 2023/2024 мавсуми гуруҳ босқичида Ўзбекистондан жами 4 жамоа иштирок этади. Улар Ўзбекистон чемпиони «Пахтакор», Кубок соҳиби «Насаф», вице чемпион «Навбаҳор» ва 4 чи ўрин соҳиби Олмалиқнинг ОКМК клублари. Биласиз янги мавсумдан ОФК Ўзбекистон учун 2+2 кўринишида квоталар ажратганди. Унга кўра ички чемпионат ғолиби ва Кубок соҳиби тўғридан тўғри гуруҳ босқичида қатнашса, қолган икки жамоа плей-оффдан ўтишига тўғри келарди. Дастлаб ОКМК саралашнинг илк раундида Омоннинг “Ал Сиб” клубини минимал ҳисобда мағлуб қилди, иккинчи босқичда эса Қатарнинг “Ал Араби” жамоаси худди шу тахлид тиз чўктирилди. «Навбаҳор» рейтинги юқорироқ бўлганлиги боиз тўғридан тўғри иккинчи босқичдан иштирокини бошлади. Куни кеча «лочинлар» Қатарнинг “Ал Вакра” клубини драматик тарзда ўтган баҳсда экстра таймларда урилган ягона гол эвазига мағлуб қилишди ва гуруҳ босқичи йўлланмасини қўлга киритишди. Шу тариқа янги мавсум ОЧЛ гуруҳ босқичида юртимизнинг 4 жамоаси иштирок этадиган бўлди.
ОФК регламентига кўра гуруҳ босқичида жами 40 жамоа иштирок этади. Улар икки ғарбий ва шарқий ҳудудга бўлинган ҳолда таснифланади. Биласиз, Ўзбекистон Ғарбий минтақада жойлашган ва асосан араб жамоалари билан беллашади. Минтақадаги 20 клуб эгаллаган рейтингига кўра саватчаларга ажратилади. Бир саватчадан жой олган жамоалар шунингдек битта мамлакат шарафини ҳимоя қилаётган клублар гуруҳ босқичида ўзаро тўқнаш келишмайди. Суперлига чемпиони биринчи саватчадан жой олган бўлса, Кубок соҳиби «Насаф» иккинчи саватчадан ўрин эгаллаган. Саралашдан ўтган ОКМК ва «Навбаҳор» сўнгги тўртинчи саватчадан жой олишди.
Жамоаларимизнинг гуруҳ босқичидаги эҳтимолий рақиблари.
«Пахтакор»

«Насаф»

«Навбаҳор»

ОКМК
Эслатиб ўтаман қуръа ташлаш жараёни эртага 24 август куни Малайзия пойтахти Куала Лумпурда жойлашган ОФК қароргоҳида бўлиб ўтади.
Жалолиддин Халилов
Similar news
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Comments