Роналду: "Баъзида "Реал" мухлислари аввалги натижаларимни унутиб қўйишларидан афсусдаман"
09 dec 2017 10:43
News
Роналду: "Баъзида "Реал" мухлислари аввалги натижаларимни унутиб қўйишларидан афсусдаман"
"Реал" ҳужумчиси, фаолиятида бешинчи "Олтин тўп"ни қўлга киритган Криштиану Роналду учрашув пайтида омадсиз ўйини учун унга хуштак чаладиган мухлислардан хафа бўлишини айтди.
"Баъзида "Реал" мухлислари аввалги натижаларимни унутиб қўйишларидан афсусдаман. Футбол ҳар доим ҳам сиз истаётгандек бўлмайди ва шундай вақтларда мухлислар сизни қўллаб-қувватлаши лозим.
Биз тўрт йил ичида уч маротаба Чемпионлар лигаси ғолибига айландик ва бу осон бўлмади. Баъзида ўйинимиз ўхшамайди, тўп дарвозага киришни истамайди ёки дарвозабон жуда яхши ҳаракат қилади. Мухлислар бизга кўпроқ ишонишини истайман" - дейди Роналду.
Link :
Source : AS
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Comments