Latest news

01:40Жасур Жалолиддинов: "Рақибдан кучлироқ эдик"  0 01:26Умарали Раҳмоналиев: "Бутун Ўзбекистон халқидан минг бор узр сўрайман"  8 01:13БАА. Ҳожимат Эркинов "Ал Ваҳда" сафида ОЧЛ финалчисини мағлуб қилиб, Лига кубогини қўлга киритди!  3 00:35Фоден журналистлар талқинига кўра АПЛнинг ушбу мавсумдаги энг яхши ўйинчиси деб топилди  0 00:08Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  59 23:49Ўзбекистон ОТЖ U-23 Осиё кубоги "Fair Play" соврини билан тақдирланди  61 23:31"Ланс" Абдуқодир Ҳусановни тез орада бошланадиган "Лорьян"га қарши ўйин қайдномасига киритмади  17 23:19Япония – Ўзбекистон ўйинида қандай статистика қайд этилди?  27 23:01U-23 Осиё кубоги. Абдувоҳид Неъматов турнирнинг энг яхши дарвозабони деб топилди!  27 22:51Ўзбекистон Олимпия ўйинларининг "С" гуруҳидан жой олди. Испанияга қарши ўйнаймиз  58 22:40Винисиус ЕЧЛда ҳафта ўйинчиси деб топилди  7 22:38U-23 Осиё кубоги. Япония чемпион! Олимпиадага чиқиб бўлган Ўзбекистон пенальтидан гол ура олмади  531 21:23Про лига. "Қўқон-1912" ва "Машъал"да ғалаба. "Бухоро" "Арал" билан дуранг ўйнади  1 21:14"Милан" АПЛда фаолият олиб бораётган мураббийни олиб келмоқчи, аммо...  1 20:19Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг чигил ёзди машқларидан ГАЛЕРЕЯ  2

Роналдо Суперлига ҳақида: "Ёмон фикр эмас. Шунчаки, буни тўғри тушунтира олишмади" News

Роналдо Суперлига ҳақида: "Ёмон фикр эмас. Шунчаки, буни тўғри тушунтира олишмади"

Бразилияликнинг фикрича, Суперлига унчалик ҳам ёмон лойиҳа эмас.

"Реал Мадрид" клуби собиқ футболчиси Роналдо янги ташкил қилиниши режалаштирилган ва турли баҳсларга сабаб бўлган Суперлига ҳақида гапирди.

"Вальядолид" президенти сифатида Ла Лига ўз жозибаси ва кучини йўқотишини хоҳламаган бўлардим. Лекин, Суперлига ташкил қилинса ҳам, бундай бўлади деб ўйламайман.

Мен учун маҳаллий чемпионатлар футбол асосилигича қолади. Оддий инсонлар ҳар ҳафта охирида футболга боришади, йиллик обуналар сотиб олишади. Футбол инсонлар ҳаётининг бир қисмидир. 

Суперлига ёмон фикр эмас. Мухлислар "Реал" ва "Милан", ПСЖ ва "Ман Сити" каби клублар ўртасидаги ўйинларни кўришни исташади. Тўғри, қаршиликлар етарлича бўлди. Шунчаки, улар бу лойиҳа фалсафасини тўғри етказиб бера олишмади. Бизнинг соҳада диалог етишмайди. Икки томон учрашиб, ушбу масала ҳақида гаплашиб олишлари ва бир келишувга эришишлари лозим", -дейди Роналдо.

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика