Роналд Куман: “Дербида “Ливерпул”ни мағлуб этиш вақти келди”
17 dec 2016 00:48
News
Роналд Куман: “Дербида “Ливерпул”ни мағлуб этиш вақти келди”
“Эвертон” устози Роналд Куман жамоасининг “Ливерпул”га қарши кечадиган баҳси олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.
“Албатта бу учрашув одатий ўйинлардан фарқ қилади. Шу сабаб жамоани бу баҳсга муносиб тайёрлаш лозим. Бу каби “дерби”ларда футболчиларнинг эҳтиросларини жиловлаб олишлари ўта муҳим. Сўнгги 19 учрашувда “Ливерпул” устидан атиги битта ғалаба – бу яхши кўрсаткичмас. “Эвертон” учун ўта муҳим рақибни мағлуб этиш вақти келди.
Агар сиз Ливерул бўйлаб сайр қилсангиз, одамларнинг бўлажак учрашув ҳақида баҳс мунозара олиб бораётганларига гувоҳ бўласиз. Ушбу ҳолатнинг ўзи футболчиларнинг ўйинга бўлган иштиёқини кучайтиради. Жамоа учун ўйинга тўғри тактика танлаш, эҳтиросларни жиловлай олиш ва ўйинни қизил карточка олмасдан якунлаш жуда муҳим”, дейди Куман.
Link :
Source : Goal.com
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments