Latest news

17:33"Футбол олами". Сўнгги тур тафсилотлари  0 16:56"Ювентус" етакчисининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  0 16:33ФИФА VAR'дан фойдаланишга ўзгартиришлар киритмоқчи  1 16:05"Андижон" Ўзбекистон терма жамоаси аъзосини жалб қилмоқчи  9 15:39Аёллар Осиё Чемпионлар Лигаси: "Севинч" ("Насаф") қачон ўйнайди?  1 15:20TVCOM'да бугунги ўйинлар: "Барселона", "Ман Сити" ва бошқалар  0 15:14"Навбаҳор" Раҳмоналиевга даъвогарлик қилмоқда  4 14:52ПФЛ "Йил кашфиёти"ни эълон қилди  6 14:28"Арсенал" "Челси"га қарши ўйиндан кейин жаримага тортилиши мумкин. Нима учун?  0 14:02Комилов "Нефтчи"ни эмас, "Навбаҳор"ни танлади  11 13:33Номаълум ҳужумчилар Месси ҳайкалини синдириб ташлади: жаҳон чемпиони монументи иккинчи марта шикастланди  13 13:07"Навбаҳор" дарвозабони ОКМКга йўл олиши мумкин  1 12:41"Андижон" шорт-листидан кимлар ўрин олган?  10 11:55Манба: CAFA турнирида қатнашган футболчи "Нефтчи"га ўтмоқда  15 11:33Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи  55

Рональд Куман: “Барса” ғалаба қозониши ҳам мумкин эди, аммо дуранг ҳам адолатли бўлди” News

Рональд Куман: “Барса” ғалаба қозониши ҳам мумкин эди, аммо дуранг ҳам адолатли бўлди”

“Барселона” бош мураббийи Рональд Куман Ла Лига 2-турида “Атлетик”ка (1:1) қарши беллашувдан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Ушбу беллашув бир қатор аспектлар бўйича қизиқарли кечди. Ўйлашимча, ўйин бошида биз ўз вазифамизни қийинлаштириб қўйдик. Рақиб бизга катта босим ўтказишига имкон бердик. Дарвозабонга қачон ва қандай вазиятда қисқа паслар билан тўп узатиш кераклигини тушуниб етишимиз лозим. 

Дастлабки 15 дақиқада бизга совуққонлик етишмади. Сўнгра гол урдик, аммо ҳисобга олинмади (Араухонинг зарбасидан кейин тўп дарвоза тўрига бориб тушган бўлсада, ўша вазиятда ҳакамлар “Барса” вакили Брэйтуэйт қўполлик ишлатган деб топишди). Ўша вазиятда қўполлик ишлатилганмиди ёки йўқ билолмай қолдик. Вазиятни борича қабул қилдик. 

Ҳисобда ортда боришмизга қарамай йигитларнинг ўйинга бўлган муносабатини алоҳида таъкидлашни истардим. Дуранг, менимча, адолатли ҳисоб. Бизда ғалабага эришиш учун имконият ҳам бўлди. Аммо “Атлетик” ҳам юқори савияда ўйин кўрсатганидан кўз юмиб бўлмайди. Қолаверса, бундай майдонда тўп тепиш ҳам осон эмас. Бундай ҳолатда қўлга киритган натижадан норози бўлишимиз нотўғри”, деди Куман.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика